Ўзбекистон дипломатия миссиялари раҳбарлари мамлакатимизда IT-соҳасини янада ривожлантириш истиқболлари билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Пойтахтимиздаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IT-Парк) Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатия миссиялари раҳбарларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга масъул ташкилотлар мутасаддилари билан очиқ мулоқоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон дипломатик миссияларининг раҳбарлари IT-Парк фаолияти, IT-компаниялар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишди.
Ўзбекистонда IT-тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилгани алоҳида қайд этилди. Замонавий норматив-ҳуқуқий база барпо қилинган, қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилган, республика бўйлаб замонавий инфратузилмага эга IT-парклар ташкиллаштирилаётгани таъкидланди.
Хусусан, 2019 йилда IT-Парк резидентлари томонидан ишлаб чиқарилган IT-маҳсулот ва хизматларнинг экспорти 6,2 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда мазкур кўрсатқич 16,4 миллион долларгача ўсди. 2021 йилнинг биринчи ярми бўйича экспорт ҳажми 17 миллион долларни ташкил қилиб, жорий йилнинг охиригача мазкур кўрсаткични 40 миллион долларгача етказиш кўзда тутилган.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида Ўзбекистон IT-бозорига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, IT-Парк резидентлари хорижий АКТ компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
«Дунё» АА