Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналари Оҳангарон шаҳридаги мактабларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси «Transsemuz» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда бугун Тошкент вилоятининг Охангарон шаҳрида хайрия тадбирини ўтказади, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Жумладан, шаҳардаги учта умумтаълим мактабига махсус жиҳозлар топширилади. Элчихона БААда таълим соҳасидаги энг яхши тажрибаларни ўрганиб, Оҳангарондаги 1- ва 3-сонли мактаблар, шунингдек, физика-математика фанларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга турли фанлардан машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган замонавий қурилмаларга эга интерактив панелларни тақдим этишга қарор қилди. Бундай ускуналардан таълим жараёнида фойдаланиш фанларни ўзлаштириш имкониятини 30-40 фоизга оширади.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари билан биргаликда Оҳангарон аҳолисини қўллаб-қувватлаш, хусусан, имконияти чекланган шахсаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти ва таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
/«Дунё» АА/.