Ўзбекистон дипломатлари Испания вакиллари билан темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испаниянинг «CAF» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания темир йўл транспорти тизимлари ва ускуналарини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича дунёда етакчилар қаторида туради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бугун компанияда 7 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. 2020 йилда «CAF» йиллик маблағ айланмаси 2,7 миллиард еврони ташкил қилган.
Учрашувда компания минтақавий менежери Хуан Хосе Гарсия «CAF» компанияси лицензия асосида ёки «калити билан топшириш» шарти билан комплекс темир йўл лойиҳаларини амалга оширишда бой тажрибага эга эканини маълум қилди. Испания ҳукуматининг имтиёзли кредит линиялари ҳисобига тезюрар поездлар ва йўловчи вагонларини сотиб олиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон билан “Talgo” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, «CAF» республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан темир йўл транспорти, шу жумладан, шаҳар атрофи ва шаҳар транспорти, метро ва трамвайлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни муҳокама қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Испания вакиллари Ўзбекистон компаниялари билан қўшма корхоналар тузиш ҳамда биргаликда лойиҳалар амалга оширишдан манфаатдор.
Музокаралар якунида мамлакатимиз мутасадди вазирликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Испания компанияси вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
«Дунё» АА