Ўзбекистон дипломатлари Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларининг Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Дипломатлар мактаб фаолияти, ўқувчиларнинг ўқиши ва ижод қилиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Меҳмонларга ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ихтиролари ва лойиҳалари тақдим этилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашув давомида хорижий ҳамкорларни ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, янги таълим технологияларини жорий этиш борасидаги ишларга жалб қилиш бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
/«Дунё» АА/.