Ўзбекистон дунёдаги энг арзон мамлакатлар олтилигидан жой олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мазкур рейтинг турар-жойга ижара ҳақи, яшаш ва харид қобилияти индексларига асосланган.
Numbeo порталининг ёзишича, Ўзбекистонга дунёнинг яшаш учун энг арзон мамлакатлари орасида олтинчи ўрин берилди.
Рейтингни тузишда дунёнинг турли мамлакатларида товарлар ва хизматлар, шунингдек яшаш учун турар-жой ижараси, овқатланиш, кийим-кечак, транспорт ва дам олиш харажатлари ҳисобга олинган.
Энг арзон мамлакатлар бешталигига Сурия, Афғонистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Покистон киритилган. Яшаш учун энг қиммат мамлакатлар сифатида эса, асосан Европанинг Швейцария, Норвегия, Исландия, Дания, Люксембург мамлакатлари ҳамда Бермуд ороллари тан олинди.
Бундан ташқари, рейтинг бўйича Шарқий ва Жануби-шарқий Осиёнинг бир қатор мамлакатларида (Япония, Сингапур, Гонконг) ҳам туристлар учун яшаш анча серҳаражат экани маълум бўлди.
Рейтингга жами 135 та давлат киритилган.
Бундан аввал Numbeo таҳлилчилари сайёҳлар яшаши учун энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар рўйхатини эълон қилган эди. Ушбу рўйхатда Ташкент учун 206 чи ўрин берилганди.
UzA