Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан “FILJKAM” ўртасида шартнома имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Италия якка кураш спорт турлари — FILJKAM федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати манбасига асосланиб.
Ушбу ҳамкорлик шартномаси бўйича дастлабки келишув Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комиловнинг Италияга ташрифи чоғида бўлиб ўтган эди. Куни кеча ҳар икки федерация раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик бўйича шартномани масофадан имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон билан Италия дзюдо федерациялари ўртасида кенг қамровда ҳамкорлик олиб борилади. Жумладан, имзоланган ҳужжатда ҳар икки давлат асосий таркиб терма жамоаларининг қўшма йиғинларини Тошкент ва Римда ўтказиш, спорт тиббиёти ва фармакология, допингга қарши курашиш соҳаларида биргаликда ишлаш, икки мамлакат мураббий ва ҳакамлари учун қўшма семинарлар ташкил этиш каби масалалар ўрин олган.
«Дунё» АА