Ўзбекистон элчихонаси: АҚШдан Оролбўйи минтақасига инсонпарварлик юкларининг навбатдаги жўнатмаси юборилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан маълум қилишларича, «Project C.U.R.E.» хайрия ташкилоти билан Қорақалпоғистон Республикасига 3 миллион долларлик тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббий буюмлар етказиб бериш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида
Оролбўйи ҳудуди учун мўлжалланган ўн контейнер инсонпарварлик юкининг тўрт контейнери яқин кунларда Ўзбекистонга жўнатиш учун тайёрлаб қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу ҳақда элчи Жавлон Ваҳобов ва «Project C.U.R.E.»нинг хорижий ҳукуматлар билан ишлаш бўйича директори Мелисса Эспости ўртасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида маълум қилинди. Америка вакилларининг таъкидлашича, инсонпарварлик юки Қорақалпоғистонга декабрь ойида етказилади.
М.Эспостининг сўзларига кўра, «Project C.U.R.E.» Оролбўйи минтақасининг кўп сонли аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун хайрия лойиҳасини амалга оширга қарийб икки йил тайёргарлик кўрди. «Қорақалпоғистон аҳолиси учун беғараз ёрдам юкини жўнатишнинг айни фурсати етиб келди», - деди у.
«Project C.U.R.E.» вакили Қорақалпоғистондаги 24 та тиббиёт муассасаси катта эҳтиёж сезаётган тиббиёт асбоб-ускуналар ҳақида хабардорлигини маълум қилди. Шу боис юкнинг дастлабки тўртта контейнери биринчи навбатда ушбу тиббиёт муассасаларга тақдим этилади.
Мамлакатимиз дипломатия миссияси маълумоти кўра, юк таркиби электрогидравлик операция столлари, гемодиализ аппаратлари, ультратовуш тадқиқот ускуналари, рентген сканерлари, чақалоқлар учун интенсив терапия инкубаторлари, дефибрилляторлар, лаборатория анжомлари, тиббий кислород баллонлари ва бошқа асбоб-ускуналардан ташкил топган.
«Project C.U.R.E.» нодавлат нотижорат ташкилоти 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, у ривожланаётган мамлакатларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар етишмовчилигини бартараф этишда ёрдам беради. ННТ АҚШнинг 6 штатида ўзининг йирик тарқатиш марказларига эга. Йилига 40 футлик 200 тадан ортиқ контейнер шакллантирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида «Project C.U.R.E.» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш ташкилотларига тиббий материаллар, асбоб-ускуналар, мобиль вентиляторлар ва тиббий буюмларни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси жўнатилган эди.
/«Дунё» АА/.