Ўзбекистон элчихонаси Мисрда автоҳалокатга учраган фуқаромизнинг ватанига хавфсиз қайтишига кўмаклашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасидан хабар беришларича, жорий йилнинг 6 июнь куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон фуқароси С.Н. йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир тан жароҳати олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бемор тан жароҳатлари билан Қоҳира шаҳридаги шифохоналарнинг биридаги интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган. Ўтказилган текширувлар натижасида унга ўпкада пневмоторакс, тос суяги ва чап оёқ синиши ташхиси қўйилган ҳамда юз ва танада кўплаб гематомалар аниқланган.
Элчихона ходимлари биринчи кундан эътиборан беморнинг ҳолатини мунтазам назоратга олган. Жумладан, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий кўмагида, бемор 12 июнь куни Қоҳира шаҳрида нуфузли ва йирик ҳисобланган “Насер тадқиқотлар ва даволаш институти” клиникасига Миср хукумати инсонпарварлик ёрдами тариқасида бепул муолажа учун жойлаштирилиб, икки ойга яқин вақт мобайнида шифохонада бемор учун керакли барча тегишли тиббий кўрик ва тадқиқотлар амалга оширилган.
Қоҳирадаги элчихонамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мамлакатимиздан етиб келган мутахассислар кўмагида фуқаро С.Н. Шарм аш-Шейх – Тошкент йўналишидаги рейс орқали 5 август куни мамлакатимизга юборилди.
Элчихона Мисрга боришни режалаштирган барча ватандошларимизга хорижга чиқишдан олдин тиббий суғурта қилдиришни, ўзга юртда бўлиш чоғида ўз хавфсизликлари учун ғамхўрлик қилишларини сўрайди.
«Дунё» АА