Ўзбекистон элчилари Наманган вилоятининг инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш имконияти билан танишмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистоннинг Эрон, Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Кувайт ва Япониядаги элчилари мамлакатимиз минтақаларида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, хорижий инвестициларни жалб этиш бўйича алоқаларни кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Наманган вилоятига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Наманган вилоят ҳокимлигида ўзбек дипломатлари ва вилоятнинг инвестиция ҳамда ташқи савдога масъул мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, лойиҳалар ва шартномаларнинг бажарилишини жадаллаштириш учун зарур тадбирлар келишиб олинди.
Ҳоким ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Окибжон Инамов ҳамроҳлигида элчилар Наманган вилояти шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган амалий ишлар натижалари билан танишди.
«Дунё» АА .