Ўзбекистон элчиси Қирғизистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидов кеча Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тантанали маросим «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтди.
Тадбирдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қирғизистон раҳбари ўзининг жорий йил март ойида Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари муваффақиятли ўтганига, бунинг натижасида муҳим келишувларга эришилгани ва ҳар икки томон манфаатларига жавоб берадиган қатор ҳужжатларнинг имзоланганига алоҳида урғу берди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги юқори ўсувчанлиги нафақат икки мамлакат қардош халқларининг янада фаровонлигига, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Ҳар икки томон «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодий фойдали йўналишлар бўйлаб мультимодаль ташувларга катта аҳамият бермоқда.
Қирғизистон Президенти коронавирус пандемияси вақтида гуманитар ва техникавий ёрдам кўрсатгани учун қардош Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, элчи Хуршид Мирзоҳидов 2020 йил 31 май куни Бишкекка борган ва 15 июнь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширган эди.
Хуршид Мирзоҳидов бунга қадар Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ундан олдин мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида Комил Рашидов фаолият кўрсатган.
«Дунё» АА