Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон элчиси қаламига мансуб мақола Хитойнинг етакчи ОАВ саҳифаларида эълон қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон элчиси қаламига мансуб мақола Хитойнинг етакчи ОАВ саҳифаларида эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидовнинг Хитойнинг етакчи хитой, инглиз ва рус тилларидаги оммавий ахборот воситалари «Феникс» (Phoenix) медиахолдинги, «Sina.com» ахборот портали, «Belt&Road» ахборот-таҳлил нашри, «Diplomat Magazine» ва «Китай» журналларида «Ўзбекистон - Хитой: ҳамкорлик ва ривожланишнинг янги қирралари» номли мақоласи нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг сўнгги йиллар давомидаги ривожланишининг асосий натижалари ўз ифодасини топган. Бунда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён этилган энг муҳим жиҳатлар ва устувор вазифаларга, шунингдек, мамлакатимиз раҳбарининг халқаро ва минтақавий ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.

Элчи Б.Саидов қайд этганидек, кейинги йиллар давомида савдо, сармоялар, энергетика, транспорт коммуникациялари ва бошқа барча соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришда юқори ўсувчанлик кузатилди. Бу эса Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг келажагига ишонч билан қарашга имкон беради. Пандемия таъсирига қарамасдан, икки мамлакат нафақат ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тамойилини сақлаб қолиш, балки биргаликда ўзаро амалий ҳамкорликнинг янги қирраларини белгилаб олишга ҳам муяссар бўлди.

Муаллифнинг фикрича, олий даражадаги фаол сиёсий мулоқот икки томонлама ҳамкорлик ривожланишидаги бундай ўсувчанликнинг энг муҳим омили бўлди. 2017 йил май ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга буюрган биринчи давлат ташрифи чоғида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан самарали музокаралар бўлиб ўтди. Давлатлар раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш учун ўзаро ҳамкорликнинг устувор соҳаларини белгилаб олдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 2018 йили Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги музокаралари икки томонлама муносабатлар равнақига янгича туртки берди. Икки давлат раҳбарларининг 2019 йил Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми доирасидаги учрашувида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг «янги нуқта»лари белгилаб олинди.

Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг 2020 йил 7 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама аҳамиятга молик кенг қамровли масалалар муҳокама этилди. Covid-19 касаллигига қарши кураш ва унинг оқибатларини бартараф этишда биргаликда фаол ҳаракат қилиш, пандемия шароитида савдо, инвестиция, иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни жадаллаштириш юзасидан ўзаро келишувларга эришилди.

Мақолада қайд этилганидек, икки мамлакат етакчилари ўртасида эришилган келишувларнинг изчил ҳаётга тадбиқ этилиши савдо, иқтисодиёт ва инвестициялар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг юқори ўсувчанлигини сақлаш қолиш имконини берди. Икки мамлакатнинг умумий саъй-ҳаракатлари туфайли 2020 йили пандемиянинг Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигига таъсирини сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлинди.

Муаллифнинг фикрича, икки мамлакатнинг бу йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлигидаги қатор ижобий тамойиллар шундан далолат беради. Масалан, Хитой Ўзбекистоннинг биринчи савдо шериги сифатидаги ўз ўрнини сақлаб келаётгани баробарида мамлакатимизнинг энг йирик экспорт бозори бўлиб қолмоқда. Хитой бозорларига етказиб берилаётган тайёр маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги товарлари ҳисобидан маҳсулот алмашувлар тизимида нафақат сифат жиҳатдан, балки сон жиҳатидан ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Мақолада таъкидланганидек, шу тариқа ўзбек иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда унинг экспорт салоҳиятини кучайтириш учун кўмаклашишга даъват қилинган инвестициялар ва замонавий технологиялар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ўсувчанлик моҳиятини касб этмоқда.

Шу ўринда элчи Б.Саидов Президент Шавуат Мирзиёевнинг 2020 йил декабрь ойидаги мамлакат Парламентига Мурожаатномасида 2021 йили умумий қиймати 23 миллард доллар ҳажмидаги хорижий инвестициялар жалб этиш юзасидан вазифаларни белгилаб берганини қайд этади. Бунинг натижаси ўлароқ, 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш режалаштирилаётгани таъкидланади. Маълумки, тўқимачилик, қурилиш, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича юзлаб замонавий корхоналар барпо этиш, шунингдек, мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида янги электр станцияларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни либераллаштириш амалга оширилаётгани савдо, иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги ривожланишидаги ўсувчанликнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади, деб ёзади муаллиф. Жумладан, миллий меъёрий-ҳуқуқий базани халқаро андозалар билан уйғунлаштириш бўйича мажмуавий ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Божхона-тариф, фискал бошқарув ва экспорт-импорт тартиботларининг механизмлари такомиллиштирилмоқда ва соддалаштирилмоқда, “яшил йўлак”ларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Мақолада таъкидланишича, жаҳон иқтисодиёти савдосига жиддий таъсир кўрсатган бугунги пандемия шароитида “қуруқликдаги бандаргоҳлар” тармоқлари, логистика ва улгуржи-дистрибьюторлик марказларини шакллантириш йўли билан минтақавий ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» янги мултимодал транспорт йўлагининг очилиши биргаликдаги ишларнинг салмоқли натижаларидан бири бўлдики, бу йўлак мазкур йўналишдаги темир йўл қурилиши бўйича лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этилишини жадаллаштиришга даъват этилгандир.

Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш тўғрисидаги ташаббуслари алоҳида қайд этилган. Ўттиздан зиёд хорижий мамлакатларнинг ҳукумат, эксперт ва академик доиралари вакиллари иштирокида ўтказилиши кутилаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғланганлик. Хавф-хатар ва имкониятлар” халқаро конференцияси ана шу долзарб масалага бағишланади.

Мақолада Ўзбекистон – Хитой ҳар томонлама стратегик шериклигининг янги ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётган минтақалараро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, пандемияга қарамасдан ўзаро саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, қўшма корхоналар қуриш бўйича 150 дан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу, биринчи галда, экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига тааллуқли. Хитойнинг қатор провинциялари билан мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминланиши учун талаб мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишида келишувларга эришилди. Улар орасида «ақлли» қишлоқ хўжалиги, “ақлли” технологиялар, уруғчилик, сув ва энергияни тежайдиган технологиялар, тиббиёт, соғлиқни сақлаш сингари соҳалар бор.

Элчи Б.Саидовнинг таъкидлашича, пандемияга қарши кураш борасидаги биргаликдаги ҳаракатлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг Мурожаатномасида қайд этганидек, 2021 йили Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш масаласига муҳим устуворлик сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Пандемияга қарши курашни давом эттириш 2021 йили ўта муҳим вазифалар қаторида бўлади. Бунда санитария-эпидемиология хизмати ишининг сифатини ошириш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий лабораториялар яратишга катта эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, Мурожаатномада қайд этилганидек, Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида рақамлаштириш, поликлиника ва касалхоналарда электрон иш юритиш кўламларини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Ихтисослаштирилган марказлар ва уларнинг жойлардаги бўлимлари ўртасида телетабобат технологиялари асосидаги алоқалар йўлга қўйилади, ҳудудларда касалликни аниқлаш ва даволаш имкониятлари кенгайтирилади.

Шу нуқтаи назардан, муаллиф ўқувчилар эътиборини Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида телетабобат соҳасида ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани масаласига қаратган. Мазкур ҳужжат кенг қамровли касалликларни даволаш бўйича телетабобат услубларидан шифокорларни ўқитиш ҳамда бу жабҳада тажриба алмашишни кўзда тутмоғи муҳимдир.

Камбағалликни қисқартириш бўйича ўзаро ҳамкорлик янги йўналишлардан бирга айланмоқда. Маълумки, Хитой бу борада салмоқли натижаларга эришган. Шу боис мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда камбағалликни қисқартириш ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад бўлиши тўғрисидаги баёнотига эътибор қаратилган. Унда нафақат ижтимоий ҳимоя соҳасида, балки таълим ва соғлиқни сақлаш, касбий тайёргарлик, тоза ичимлик суви, энергия ресурслари ва йўл инфратузилмаси сингари йўналишларда ҳам мажмуавий ёндошувлар ва янги услублар қўлланилади.

Икки мамлакатнинг манфаатдор вазирлик ва идоралари ўртасида ўрнатилган амалий алоқалар доирасида ўзаро тажриба алмашувлар амалга оширилаётганини ҳам қайд этиш жоиздир. Бу йўналишдаги ҳамкорликнинг амалий аҳамиятини ошириш учун яқин йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Мақола интиҳосида элчи Б.Саидов икки мамлакат муносабатларининг ҳар томонлама ва шитоб билан равнақ топиши учун барча шароитлар яратилгани туфайли кейинги йиллар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишинида сифат жиҳатдан янги ўсувчанлик кузатилаётганини қайд этган. Хитой билан ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича келишувларга содиқ қолаётган Ўзбекистон Республикаси ўз Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайдиган йилда ана шундай ижобий тамойил мавжудлигини қайд этиш, шубҳасиз, қувонарлидир.

Муаллифнинг фикрича, келгуси йил икки мамлакат учун эсда қоларли йил бўлиб қолади – 2022 йили дипломатия муносабатлари ўрнатилганига 30 йил тўлади. Мамлакатларимиз ва унинг халқлари фаровонлиги йўлида икки томонлама ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитган ҳолда умумий саъй-ҳаракатлар билан бу тарихий сана муносиб кутиб олинажак.

Эслатиб ўтамиз: кабел ҳамда йўлдош телеканаллари, радиостанциялари, босма ва электрон нашрлари ва мухбирлик пунктларига эга бўлган «Феникс» медиахолдинги Хитой, Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё, АҚШ ва ЕИ минтақаларида ўзининг янгиликларини тарқатади.

Пекин ва Шанхай шаҳарларида ўз қароргоҳларига эга «Sina.com» ахборот портали Хитойдаги йирик медиа компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари сони 500 миллиондан зиёдни ташкил этади.

Қароргоҳи Гонконгда жойлашган «Belt&Road» онлайн ахборот-таҳлил нашри Хитой, Шарқий, Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг инглиз тилида сўзлашувчи аҳолисини қамраб олган. Мазкур нашрнинг Пекиндаги хорижий дипломатия корпуси ўртасидаги оммабоплиги тобора ортиб бормоқда.

«Diplomatic Magazine» журнали сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишлардаги воқеаларни кенг ёритади. Хитой Халқаро дипломатия ва ижтимоий муносабатлар ассоциацияси ушбу нашрнинг муассиси ҳисобланади. «Diplomatic Magazine» Пекин, Шанхай, Гонконг, Сямэнь, Гуанчжоу, Шэньян ва Тянцзинь шаҳарларида ўз бўлимларига эга.

/«Дунё» АА/.