Ўзбекистон элчиси ИТҲга аъзо давлатлар Доимий вакиллари кенгаши раиси вазифасига тасдиқланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Эрон пойтахтида Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Доимий вакиллари кенгашининг (ИТҲ ДВК) биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИТҲ ДВК 261-йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия доимий вакиллари, шунингдек, ташкилот Бош котиби ва ИТҲ котибиятининг масъул ходимлари иштирок этди.
ИТҲ тартиботига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев ташкилот Доимий вакиллари кенгаши (ДВК) раиси вазифасига тасдиқланди.
Элчи Баҳодир Абдуллаев йиғилиш доирасида тақдим этган нутқида Ўзбекистоннинг ИТҲга раислигидаги мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги «2022 йил – ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили» шиори остида «ИТҲ-2025 истиқболлари», шунингдек, ташкилот доирасида қабул қилинган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича режа ва дастурларга мувофиқ амалга оширилиши таъкидланди.
Ўзбекистонлик дипломат 2021 йил ноябрда бўлиб ўтган ИТҲ Давлат раҳбарларининг 15-саммити чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ИТҲга аъзо давлатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши мумкин бўлган қатор долзарб ва истиқболли ташаббусларни илгари сурганини таъкидлади.
ИТҲ Бош котиби Хусрав Нозирий элчи Баҳодир Абдуллаевни ДВК янги раиси лавозимини эгаллагани билан қутлади. Бош котиб Ўзбекистон раислиги, албатта, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда Кенгашга кўмак кўрсатишига ишонч билдирди.
/«Дунё» АА/.