Ўзбекистон элчиси Канада ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) Жавлон Ваҳобов Оттавада ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Евроосиё бўйича бюроси бош директори Хайди Куц, ташқи ишлар вазирининг Европа, Яқин Шарқ ва
Мағриб масалалари бўйича ўринбосари ёрдамчиси Сандра Маккарделл, Афғонистон ва Покистон департаменти ижрочи директори Кристофер Гиббинс билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар чоғида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан, меҳнат миграцияси соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, инвестициялар жалб этиш борасидаги ҳамкорлик, афғон халқига ёрдам доирасидаги шериклик, шунингдек, Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Канада ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг алоҳида эътибори мамлакатимиз ташқи сиёсати ва иқтисодий дипломатиясининг моҳиятига қаратилди. Ўзбекистон бугунги кунда дипломатик фаоллик маркази экани, унинг минтақавий сиёсати ва янгиланган ташқи сиёсати тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, шунингдек, аниқ-равшан сиёсий реализм ва прагматизмни намоён этаётгани таъкидланди.
Бош директор Хейди Куц билан учрашув чоғида Канада олий ва юқори даражадаги сиёсий алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор экани қайд этилди. Канада ТИВ вакили йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, шунингдек, турли даражадаги сиёсий мулоқотлар даражасини ошириш ва ўзаро алмашинувларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади. У 2022 йилда Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг 9-раундини ўтказиш учун Канада делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, Канада вакили Ўзбекистон устувор ҳамкор давлатлар қаторига киритилгани, мамлакатда Канада виза марказини очиш режалаштирилаётгани ва дунёда эпидемиологик вазият юмшаши билан бу ҳақда қарор қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари ёрдамчиси Сандра Маккарделл билан учрашув чоғида икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Сандра Маккарделл Ўзбекистоннинг ўтаётган йилдаги тараққиётини шарҳлар экан, Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг кўлами улкан эканини қайд этди. Шу нуқтаи назардан, Канада вакили Ўзбекистон раҳбарини сўнгги умумхалқ сайловидаги ишончли муваффақияти ва улкан ғалабаси билан табриклади. “Ишончим комилки, Ўзбекистон кейинги беш йилда аввалги йилларга нисбатан янада катта муваффақиятларга эришади", - дея қўшимча қилди Сандра Маккарделл.
Афғонистон ва Покистон департаменти ижрочи директори Кристофер Гиббинс билан музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Кристофер Гиббинс Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги мураккаб гуманитар вазиятни юмшатиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва афғон халқига биргаликда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистон билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.
/«Дунё» АА/.