Ўзбекистон элчиси Латвия Марказий сайлов комиссияси раиси билан сайлов амалиёти соҳасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги элчиси Қадамбай Султонов Латвия Марказий сайлов комиссияси раиси Кристина Берзиня билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва Латвия марказий сайлов комиссиялари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Латвия Марказий сайлов комиссияси раҳбарига давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Сўнгги йилларда республика сайлов қонунчилигига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмаларнинг илғор халқаро тажриба асосида ўзгартиришлар киритилиб, янги концептуал ҳужжат - Ўзбекистон Сайлов кодекси ишлаб чиқилгани қайд этилди.
Кристина Берзиня Ўзбекистонда жамият ҳаётидаги ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, икки мамлакат сайлов тузилмалари ўртасидаги алоқалар фаол ривожланиб бормоқда, бунга Латвия Марказий сайлов комиссияси вакилларининг 2019 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловини кузатишда иштирок этгани мисол бўлади.
У Латвияда бўлиб ўтадиган сайловлар доирасида қатор янгиликлар, шу жумладан, сайловчиларнинг электрон рўйхатини онлайн режимда қўллаш режалаштираётганини маълум қилди.
Сайлов тузилмалари орқали Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатларини ишлаб чиқишга тайёрлик тасдиқланди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг янги таркиби ва раҳбарияти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ҳамда яқин вақт ичида видеоалоқа форматида мулоқот ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришди.
/«Дунё» АА/.