Ўзбекистон элчиси Покистон савдо вазири билан аввал эришилган келишувлар ижросини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Ойбек Усмонов Покистон савдо вазири Сайид Навид Қамар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда 8-Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо ҳажми кескин ўсиб бораётганини юқори баҳолади. Шунингдек, ушбу йўналишда мавжуд икки томонлама имкониятлардан ҳали тўлиқ фойдаланилмагани қайд этилди.
Мулоқот давомида савдо, транспорт, божхона соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари, трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш ҳамда Саланг-Пули-Хумри транспорт йўллини таъмирлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Покистон савдо вазири ўзбек тарафининг ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, саноат кооперацияси ва электрон савдо борасида ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида вазир ўринбосарлари бошчилигида қўшма Ишчи гуруҳ тузиш таклифлини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон-Покистон Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумни ҳамда ўзбек ишлаб чиқарувчилари кўргазмасини жорий йилда Карачи ёки Лахор шаҳрида ўтказиш таклифи илгари сурилди.
Музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни амалий бажариш юзасидан фаол мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар.
ИСЛОМОБОД, 18 апрель. /«Дунё» АА/.