Ўзбекистон элчиси Тошкентда ташкил этилаётган Латвия инвестициялар ва ривожланиш агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия инвестициялар ва тараққиёт агентлиги (LIAA) нинг Ўзбекистонда ташкил этилаётган ваколатхонасини бошқарадиган Георгийс Воевода билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги савдо, сармоявий ва технологик ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Георгийс Воевода Латвия бизнесининг Ўзбекистон билан истиқболли ҳамкорликка қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Бу LIAAнинг Тошкентда ваколатхонасини очиш тўғрисидаги қарорда яққол намоён бўлди.
Георгийс Воевода ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларини белгилаб берди.
Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак икки томонлама мулоқотлар жадвали ва кун тартиби хусусида ҳам фикр алмашилди.
Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси маълумотларига кўра, LIAA 1993 йилда ташкил этилган. У Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Ташкилотнинг мақсади халқаро бозорда Латвия компанияларининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестициялар оқимига кўмаклашиш, туризмни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини ва миллий инновацион стратегияни амалга оширишдан иборат. Шунингдек, LIAA маҳаллий компанияларга этишмаётган малакали ишчи кучидан ташқаридан ёллаш учун рухсатномалар бериш ваколатига эга.
Агентликнинг Бостон (АҚШ), Абу-Даби (БАА), Канберра (Австралия), Вена (Австрия), Оттава (Канада), Копенгаген (Дания), Париж (Франция), Турин (Италия), Токио (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Лондон (Буюк Британия), Амстердам (Нидерландия), Осло (Норвегия), Берлин (Германия), Стокгольм (Швеция), Хельсинки (Финляндия), Тель-Авив (Исроил), шунингдек, Украинада (Ригада) шаҳарларида офислари мавжуд.
Тшкилот Латвия ҳудудларини ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган 15 та бизнес-инкубаторлар ишини бошқаради.
РИГА, 23 май. /«Дунё» АА/.