Ўзбекистон элчиси Жиддада ИҲТ Бош котиби билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси, Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида ўтказилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Юқори мартабали намояндалари йиғилиши доирасида ташкилотнинг Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига ташкилот Бош котиблиги учун унинг номзодини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистон ташкилотдаги муҳим аъзо давлатлардан бири эканлигини таъкидлар экан, республиканинг бой тарихи, ушбу заминдан етишиб чиққан буюк олим ва мутафаккирларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган салмоқли ҳиссаларини эътироф этди.
Бош котиб ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг 43-йиғилиши Тошкент шаҳрида юқори савияда ташкил этилганига эътибор қаратар экан, келажакда ташкилотнинг бошқа нуфузли анжуманларини ҳам Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан бирида ўтказилишига умид қилишини айтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ҳамда ИҲТ ва унинг таркибидаги ташкилотлари ўртасида икки томонлама алоқаларни янада равнақ топтириш бўйича қатор лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.