Ўзбекистон энергетика вазири ва Татаристон бош вазирининг ўринбосари ёқилғи-энергетика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов пойтахтимизда илк бор ўтказилаётган «ИННОПРОМ» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Татаристон бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот чоғида Татаристон вакиллари ёқилғи-энергетика комплекси, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖни қайта ташкил қилиш, «Ўзбекнефтгаз» АЖни реструктуризация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан танишди.
Томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолати, хусусан, «Татнефть» ОАЖ билан ҳамкорликда инвестициявий лойиҳалар амалга оширилишини муҳокама қилди.
«ИННОПРОМ» кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган Татаристоннинг қатор компаниялари имкониятлари тақдим этилди.
Музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Татаристон етакчи компаниялари фаолияти бўйича батафсил маълумот алмашишга келишиб олди.
«Дунё» АА