Ўзбекистон енгил саноат ва ипак маҳсулотлари Лондондаги нуфузли халқаро кўргазмада тақдим этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимиз элчихонаси томонидан "Samo Art Academy" дизайнерлик уйи билан биргаликда шу йилнинг 14-16 июль кунлари бўлиб ўтган "Pure London-2024" халқаро кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил саноат ва ипак маҳсулотларининг тақдимоти ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Pure London" халқаро кўргазмаси мода саноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Кўргазмада енгил саноат ва чармсаноат маҳсулотларининг намойиш этилади. Ярмарка йилига икки марта – февраль ва июль ойларида ўтказилади.
Ҳар йили мазкур кўргазмада 1000 дан ортиқ таниқли бренд ва дизайнерлар ўз маҳсулотларини намойиш этади. 2019 йилда "Ўзтўқимачиликсаноат", "Ўзбекипаксаноат", "Ўзчармпойабзал" ва "Ҳунарманд" уюшмалари ушбу тадбирда "Made in Uzbekistan" махсус стенди билан иштирок этган.
Кўргазма давомида "Samo Art Academy" ташкилоти томонидан энг юқори сифатли енгил саноат ва ипак маҳсулотлари, жумладан атлас ва кашта нақшлари билан безатилган пойабзалларнинг тақдимоти ўтказилди.
"Samo Art Academy" дизайнерлик уйи Британияда фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, у табиий ипак ва пахтадан тайёрланадиган энг юқори сифатли ўзбек маҳсулотларини халқаро кўргазмаларда тақдимоти билан шуғулланади. Унинг маҳсулотларига буюртмаларни онлайн савдо майдонлари орқали бериш мумкин. Буюртмалар Ўзбекистоннинг якка тадбиркорлик билан шуғулланувчи моҳир дизайнерлар ва тикувчилар томонида тайёрланади.
"Pure London" халқаро кўргазмаси давомида Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва чармсаноат соҳасида мавжуд инвестиция ва экспорт имкониятларига бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди. Унда иштирокчиларга мазкур соҳада юртимизда мавжуд имкониятлар, инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақидаги батафсил маълумот берилди.