Ўзбекистон-Эстония: Парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичи
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон тарихида илк бор Эстония Рийгикогуси (парламент) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
16 нафар аъзодан иборат Парламентлараро гуруҳга Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов раҳбар этиб тайинланди.
Таъкидлаш жоиз, 2021 йил апрель ойида Эстония парламентида ҳам Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилган эди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонасининг маълум қилишича, мазкур ҳамкорлик институтининг жорий этилиши парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий мулоқот даражасини кўтариш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик, илмий-академик, таълим ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришга имкон яратади.
Парламентлараро ҳамкорлик халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар доирасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларни парламентлараро мувофиқлаштиришга ҳам хизмат қилади.
Айни дамда икки давлат парламент гуруҳлари ўртасида илк музокараларни ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
“Дунё” АА