Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОН – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ: ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ, МИНТАҚАВИЙ ВА ХАВФСИЗЛИК ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОН – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ: ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ, МИНТАҚАВИЙ ВА ХАВФСИЗЛИК ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 14 март куни “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз дунёда тинчликни сақлаш орқали барқарор ривожланиш йўлида барча давлатлар, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан тенг шериклик ва ўзаро ишонч руҳида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бугунги шиддаткор замон ушбу алоқаларни янада ривожлантиришни тақозо этмоқда. Бу, аввало, Европа иттифоқи билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақа давлатлари иқтисодиётини ривожлантириш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашда намоён бўлади. Шунинг баробарида, глобал масалалар – иқлим ўзгариши, ёшлар радикализми, терроризмга қарши кураш, хавфсизликни таъминлаш борасида Европа Иттифоқи билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш бугунги кун талаби саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Европа Иттифоқи ва Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг (Германия) мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган халқаро анжуман шу каби масалалар муҳокамасига бағишланди. Унда вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, ЕИ нуфузли таҳлилий марказлари раҳбарлари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В.Норов, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари А.Абдувоҳидов, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П.Буриан ва бошқалар Ўзбекистон изчил тинчликпарварлик сиёсати юритиб келаётгани, Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракати туфайли қўшни мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга алоҳида аҳамият қаратилаётгани таъкидланди. Бу, ўз навбатида, минтақада тинчликни сақлаш, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги интеграция жараёнини тезлаштиришга хизмат қилаётгани қайд этилди. Бунда Ҳаракатлар стратегияси доирасида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшнилик муҳитини мустаҳкамлаш, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш каби устувор вазифаларнинг изчиллик билан олиб борилаётгани муҳим ўрин тутмоқда.

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири. Мамлакатимиз ЕИ билан ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама янада мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори ҳисобланади. Европа Иттифоқининг шерикликни амалий мазмун билан бойитишга интилиши "Кўҳна қитъа" мамлакатимиз ва минтақага алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат.

Мазкур давра суҳбати Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг 2019 йилда қабул қилинадиган янги Стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий, хусусан, Марказий Осиёда сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро форум иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар билан таништирилди.

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Европа парламенти ўртасидаги алоқалар мамлакатимиз билан Европа ҳамжамияти ўртасида имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида йўлга қўйилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Алихонов. – “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитаси Олий Мажлис ҳамда Европарламент ҳамкорлигини ва умуман, Ўзбекистон – Европа муносабатларини фаоллаштиришда муҳим механизмга айланган. Бугунги тадбир парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқариш каби масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашиш имконини берди.

Тадбирда, шунингдек, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган битимни ишлаб чиқишга қаратилган ишларни биргаликда олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқининг 2019 йил якунига қадар ўзаро манфаатлар, умумий ёндашувлар ва қадриятларни инобатга олган ҳолда янги Стратегияни ишлаб чиқиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

– Биз Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш мақсадида халқаро ташкилотлар, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз, – дейди Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Х.Кифер. – Бу каби учрашувлар ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни минтақа даражасида мустаҳкамлаш имконини беради.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар минтақавий ҳамкорлик, хавфсизликни мустаҳкамлаш, мазкур масалаларга Ўзбекистон раҳбариятининг ёндашув ва ташаббуслари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Сессиялар доирасидаги муҳокамаларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, экология, инсон ҳуқуқлари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик каби мавзуларда маърузалар тингланди. Экспертлар томонидан Марказий Осиё давлатларига хавф соладиган таҳдидларни бартараф этиш бўйича самарали ечимлар топиш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг нуфузли тузилмалари ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

www.uza.uz