Ўзбекистон – Германия ҳамкорлиги ўсиш суръати кўриб чиқилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида икки томонлама шерикликнинг бугунги ҳолати, олий даражада эришилган барча келишувлар ўз вақтида амалга оширилиши ҳолати, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2023 йил якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасида товар айирбошлаш миқдори 1 миллиард доллардан ошди. Ушбу давлатдан ўзлаштирилган сармоя 913,2 миллион еврони ташкил этди.
Ҳозир юртимизда Германия капитали иштирокида 215 корхона, жумладан 112 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият кўрсатмоқда.
Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришни маъқуллади. Шунингдек, ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
ЎзА