Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон халқининг турли хавф ва таҳдидларга қарши курашдаги бирдамлиги таҳсинга лойиқ –исроиллик экспертлар

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон халқининг турли хавф ва таҳдидларга қарши курашдаги бирдамлиги таҳсинга лойиқ –исроиллик экспертлар

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар хорижий экспертлар диққат марказида бўлиб турибди. Хусусан, Исроил ижтимоий-сиёсий доира вакиллари мамлакатимизнинг замонавий ривожланишини юксак баҳолашяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуддусдаги Яҳудийлар университетининг Осиё ва Африка тадқиқотлари институти ўқитувчиси Владимир Месамед, Ўзбекистон ривожланишининг 2020 йилдаги асосий устувор жиҳатлари ҳақида жумладан, шундай деди.

— Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Президенти 2020 йилда илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришни таъкидлади. Буни мантиқий жиҳатдан жуда тўғри деб ҳисоблайман. Мамлакат босқичма-босқич янги даражага кўтарилмоқда. 2019 йилда амалга оширилган ислоҳотлар Ғарб иқтисодчиларига Ўзбекистонни «Йил мамлакати» сифатида эътироф этиш учун асос бўлди.

Ишончли молиялаштирилган дастлабки иккита йўналиш халқаро стандартларга жавоб берадиган кўп босқичли таълим тизимини яратади. Исроил томони Ўзбекистон билан ўз тажрибасини бўлишишга, шу жумладан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёр. Ушбу соҳада бизда катта тажриба ва ишланмалар мавжуд.

Исроил юқори технологияли мамлакат сифатида Ўзбекистон Республикаси учун ҳақиқий тажриба ва салоҳиятли ҳамкорга айланиши мумкин.

Албатта, бугунги кунда барча давлатлар қийин даврни ўз бошдан кечирмоқда. Коронавирус пандемияси яна бир бор дунёмизнинг қанчалик нозиклиги, унда ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқлиги, биз шунчаки бир-биримизни ушлаб туришимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз ва бир-биримиздан ўрганишимиз кераклигини кўрсатди.

Ўзбекистон раҳбарияти ушбу инқирознинг мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли ижтимоий ҳаётига етказадиган таъсирини камайтириш борасида янги ташаббуслар билан чиқаётгани ҳамда самарали кураш олиб бораётганидан мамнунмиз.

Мамлакатда халқаро илғор тажрибалар фаол равишда қўлланилмоқда. Бу тушунарли, чунки пандемия глобал ҳодисадир, демак биз унга қарши биргаликда курашишимиз керак. Бу одатий ҳаётга қайтишнинг ягона йўлидир.

«Ибн Сино Исроил» жамғармаси президенти, профессор Майкл Сох, ўз навбатида, Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашда иштирок этадиган тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни алоҳида таъкидлади.

— Кўрилган чоралар ва Ўзбекистонда малакали шифокорлар саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирусдан даволанганлар сони касалликка чалинганларга нисбатан кўпайди, — деди у. — Шуниси қувонарлики, Ўзбекистон бу даврдан тез ва жиддий йўқотишларсиз ўтмоқда. Беморларга тезроқ соғайиб, ўз оилаларига қайтишларини тилайман.

Исроилдаги Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари институти директори Александр Зинкер коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон раҳбариятининг фаолиятини алоҳида қайд этди.

— Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чет элда ислоҳотчи сифатида танилган. У Президент этиб сайланганидан бери иқтисодиётни, давлатни ва фуқаролик жамиятини эркинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Биз республиканинг прагматизмга ва замонавий воқеликлар ҳамда миллий манфаатларидан келиб чиқиб, янги ташқи иқтисодий алоқаларни қандай қурилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Ўзбекистон раҳбарияти ўзининг миллий устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ташқи иқтисодий алоқаларни фаол диверсификация қилиш орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ стратегияни ишлаб чиқди.

Масалан, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирни камайтириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қарорлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.

Ўзбек халқининг ўз етакчисига бўлган самимий ишончи, мамлакатни янада ривожлантириш ва равнақ топтириш йўлида хавфли таҳдидга қарши курашда бирдамлиги таҳсинга лойиқдир.

8 май. /«Дунё» АА/