Ўзбекистон халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқлигини намоён қилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 5 февраль, /«Дунё АА»/. Пойтахтимизда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида халқаро давра суҳбати ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир Олий Мажлис Сенати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари, Халқаро миграция ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, дипломатик корпус вакиллари, “Cotton Campaign” халқаро коалицияси аъзолари, шунингдек, журналистлар иштирок этмоқда.
Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорлиги сўнгги йилларда тобора фаоллашиб бормоқда.
– Ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз ХМТнинг 17 та конвенцияси, шу жумладан 8 та асосий ва 4 та директив конвенциясини ратификация қилган. 2019 йилда Ўзбекистон томонидан ХМТ нинг 3 та конвенцияси ва 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли конвенциясига Баённома (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилинган. Бу Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат нормаларига риоя қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди, – деди Сенат Раиси.
Давра суҳбатида, шунингдек, иш ўринлари яратиш, меҳнат бозорини бошқаришда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, “Ҳукумат – иш берувчи – касаба уюшмалари – фуқаролик жамияти фаоллари” тизими асосида Ўзбекистонда пахта терими давридаги мажбурий меҳнатга барҳам бериш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.