Ўзбекистон халқаро молия бозорига чиқмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раиси Алишер Мирсоатов бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга ташрифи доирасида Лондон фонд биржасига 411 миллион долларлик халқаро облигация жойлаштирилди.
Эришилган молиявий келишувда “Deloitte”, “Ernst & Young”, “Dentons” ва “Linklaters” каби етакчи аудитор ва юридик компаниялар иштирок этди. Учрашувда йирик жаҳон молия институтлари - “JP Morgan”, “Citibank”, “Deutsche Bank”, “NATIXIS”, “Societe Generale” ва “Standard Chartered Bank” компаниялари вакиллари билан ҳам музокара ўтказилди.
Облагацияни жойлаштиришдан тушган маблағ муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, мамлакатни иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади. Экспертлар фикрича, халқаро облигацияни миллий валютада чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг бу тажрибаси мамлакатдаги бошқа компаниялар учун намуна бўлиши, ўсиш учун янги молиявий имконият очиши мумкин.