Ўзбекистон халқаро “Музейлар ҳафталиги” лойиҳасида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Озарбайжонда халқаро “Музейлар ҳафталиги” лойиҳасининг видеоконференция шаклидаги очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳафталик Озарбайжон Республикаси Таълим вазирлиги ҳамда Халқаро туркий маданият ва мерос жамғармаси билан ҳамкорликда “Туркий дунё музейлари” мавзусида ташкил қилинди.
Лойиҳада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар – Озарбайжон, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Венгрия давлатларининг Озарбайжондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, иштирокчи мамлакатлар давлат музейлари раҳбарлари қатнашди.
Ундан кўзланган мақсад – маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатлар туризм салоҳиятни оширишдан иборат.
Мамлакатимиз вакиллари тадбир доирасида юртимиз бой тарихи, маданий мероси, музейлар фаолияти ҳақида маълумот тақдим этишди. Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ва у ердаги экспонатлар билан виртуал танишиш имкониятини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, “Музейлар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида 22 май кунидан бошлаб виртуал муҳитда Ўзбекистон тарихи Давлат музейини саёҳат қилиш мумкин бўлади.
UzA