Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

"Ўзбекистон халқаро тадбирларда фаол иштирок этиб, глобал ҳамда минтақавий муаммолар ечими бўйича ўз ташаббуслари билан одимлаб бормоқда"

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
"Ўзбекистон халқаро тадбирларда фаол иштирок этиб, глобал ҳамда минтақавий муаммолар ечими бўйича ўз ташаббуслари билан одимлаб бормоқда"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи нафақат Республикамиз жамоатчилиги, балки хориж давлатларининг илмий ва сиёсий доираларида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур нутқ, Араб давлатларининг сиёсий шарҳловчилари ҳамда йирик сиёсатчилари томонидан ҳам шарҳланмоқда. Араб дунёсининг ўндан ортиқ етакчи газеталари мазкур нутқда илгари сурилган ташаббуслар ҳақида таҳлилий материаллар эълон қилди.

Хусусан, Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Аъйн" ахборот портали Амирликнинг иқтисод вазири бўлиб фаолият олиб борган Султон бин Сайид Ал-Манусрийнинг Ш.Мирзиёев нутқига бағишланган мақоласини эълон қилди.

Сайид Ал-Манусрий Ш.Мирзиёев нутқининг кириш қисмидаги халқаро пандемия шароитида дунё давлатларининг бир-бирларини қўллаб-қувватлаганлиги борасидаги фикрларини юқори баҳолайди. Мақолада пандемия шароитида ҳам Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тўхтаб қолмаганлиги, аксинча, ҳозирги мураккаб вазиятда томонлар ўзаро ёрдам қўлини чўзаётганлиги икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаган.

"Ўз халқи фаровонлиги сари интилаётган, дунё давлатларига эса тинчлик ҳамда тараққиёт истагида бўлган Ўзбекистон ташаббусларини Амирликлар ҳар доим қўллаб-қувватлаб келмоқда", деб ёзади Сайид Ал-Манусрий ўз мақоласида.

Миср ҳамда бутун араб дунёсининг машҳур газеталаридан бири бўлган “Ал-Дипломаси” ҳам мазкур нутққа бағишланган мақолалар эълон қилди. Мазкур газета саҳифаларида Президент Ш.Мирзиёев нутқи тўлиқлигича араб тилида нашр қилинди.

Мисрлик экспертлар, нутқда илгари сурилган ёшлар конвенциясига оид ташаббусга алоҳида эътибор қаратдилар. "Ўзбекистон: ёшлар конвенциясига глобал имкониятларни сафарбар этишга чақиради" сарлавҳали мақолада Миср жамоатчилигида Президент Ш.Мирзиёевнинг ёшлар конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси катта қизиқиш уйғотганлиги ҳақида ёзилган.

Мақолада ушбу ташаббус илк бор Ўзбекистон Президентининг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурилганлиги, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон бу бўйича бир қанча тадбирларни амалга оширганлиги, хусусан, жорий йил БМТ, ЮНEСКО, ИҲТ, ШҲТ ва МДҲ ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг кўмаги билан "Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари" мавзусида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми ташкил қилинганлигини мазкур ташаббуснинг амалиётга жорий қилинаётганлиги сифатида изоҳлаган.

"Ўзбекистон ташаббуси билан Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилиниши, дунёдаги икки миллиарддан зиёд ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омилига айланади.Шунингдек, мазкур конвенциянинг қабул қилиниши ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга имкон беради", – деб таъкидланади мақола давомида.

Ўмон Султонлигининг туризм ва инвестициялар соҳасидаги янгиликларни ёритиб боришга ихтисослашган нуфузли газеталаридан бири “Wejhatt” Ш.Мирзиёевнинг нутқига бағишланган мақоласида "Президент ўз нутқида Ашхабод келишувининг аҳамиятига тўхталди ва Султонлик билан озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ишора қилди", – деб ёзади.

Ўмонлик экспертлар Ш.Мирзиёев нутқидаги Марказий Осиёдаги интеграция жараёнлари, хусусан, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига оид жиҳатларига эътибор қаратди.

"Ўзбекистон ҳукумати Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида минтақа давлатлари билан барча соҳаларда, шу жумладан, транспорт соҳасида, конструктив ва ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга интилмоқда, уни ягона минтақа сифатида ривожлантиришнинг аҳамияти ва заруриятини англаган ҳолда фаол минтақавий сиёсат юритишга, минтақада қулай сиёсий муҳит яратишга ҳаракат қилмоқда", дейилади мақолада.

Форс кўрфази араб давлатларидаги етакчи газеталардан бири "Ал-Раи" саҳифаларида эса, “Мирзиеёв: Минтақавий ва глобал даражадаги ўзаро ҳамкорлик стратегиясини илгари суришда фаоллик кўрсатмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Унда Ш.Мирзиёев нутқидаги терроризмга қарши кураш билан боғлиқ ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.

"75-сессия доирасида Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган навбатдаги муҳим ташаббус терроризмга қарши курашнинг глобал стратегиясини амалга оширишга доир Марказий Осиё мамлакатлари учун қўшма ҳаракатлар режасининг ўн йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказиш бўлди", деб ёзилади мақолада. "Ушбу таклифнинг аҳамияти шундаки, ўтган тўққиз йилдан зиёд вақт мобайнида Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши кураш стратегиясини амалга оширишда минтақавий қўшма ҳаракатлар режасида фаол иштирок этиб келди.

Бу эса ўз ўрнида БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Профилактик дипломатия бўйича минтақавий маркази каби ихтисослашган муассасалари томонидан халқаро терроризмга қарши стратегияни минтақалаштирилган ноёб моделининг афзалликларини кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси, Тошкент бугун минтақавий ривожланиш механизмларини шакллантиришда муҳим роль ўйнаётганлигини яна бир бор тасдиқлайди. Дунёга очиқлиги туфайли Ўзбекистон дунё давлатларини Марказий Осиё минтақасига янги нигоҳ билан қарашга ва минтақавий ҳамкорликни максимал даражада оширишга мажбур қилмоқда" дейилади нашрда.

Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиядаги нутқи Африка қитъасидаги йирик Араб давлатларидан бири бўлган Суданнинг сиёсий шарҳловчиларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Мамлакатдаги етакчи газеталаридан бири “Аwalalnahar” “Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган органларига аъзоликка номзодини қўймоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда асосий эътибор Ўзбекистоннинг БМТ ихтисослашган органларига аъзо бўлиш учун ўз номзодини илгари сураётганлигига қаратилган. "Келаси йилнинг октябрида Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига ўз номзодини тақдим қилиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг шарҳлари ва умидларига кўра, Ўзбекистон Кенгашнинг янги аъзоси бўлиш учун барча имкониятларга эга", деб ёзилади мақолада.

Мақола сўнгида Судан ҳукумати Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаб келаётганлигига ишора қилади.

Хулоса қилиб айтганда, сўнги йилларда Ўзбекистоннинг Араб давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари фаоллашиб бормоқда.

Томонлар ўртасидаги ўзаро алоқалар халқаро ташкилотлар доирасида ҳам мустаҳкамланмоқдаки, бунинг исботи БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида яна бир бор ўз тасдиғини топди. Мазкур сессиядаги Ш.Мирзиёев нутқида илгари сурилган ташаббусларнинг барчаси Араб давлатларидаги сиёсий доираларда ҳам, кенг жамоатчилик томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинди ва қўллаб-қувватланди.

ЎзА