Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳужжатни имзолади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳужжатни имзолади

Сенат Раиси Танзила Норбоева раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси “Хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъват" (Call to Action on Women’s Economic Empowerment) мавзусида АҚШ Давлат департаменти томонидан виртуал шаклда ташкил этилган халқаро форумда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, форум давомида иштирокчилар хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқларини кенгайтириш, уларнинг глобал иқтисодиётдаги ролини кучайтириш, шунингдек, бутун дунёда аёл тадбиркорларга ўз имкониятларини рўёбга чиқариш учун тенг шароит ва имкониятларни тўлиқ яратиш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбирда Ўзбекистон, АҚШ, Албания, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Ҳиндистон, Колумбия, Кот-Д’Ивуара, Марокаш, Маршал ороллари республикаси, Руанда, Сан-Марино ва Эстония ҳукуматлари ва парламентларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Ушбу мамлакатларнинг Вашингтонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари бевосита форумда иштирок этиш учун АҚШ Давлат департаментига таклиф этилди. Элчихонамиз номидан элчи Жавлон Ваҳобов иштирок этди.

АҚШ томонидан давлат котиби Майкл Помпео, Президент маслаҳатчиси Иванка Трамп, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О’Брайен ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт қатнашди. Маросимни Давлат департаментининг Хотин-қизларнинг глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, алоҳида топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри олиб борди.

Майкл Помпео Оқ уй раҳбарияти номидан барча делегатларга “форумда иштирок этаётганлиги ва ўз мамлакатлари ҳукуматларининг хотин-қизларга жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришда эркин иштирок этиш имкониятларини тўлиқ яратиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун” ўз миннатдорлигини билдирди. У “Қўшма Штатлар ҳамкор мамлакатларнинг Вашингтон ташаббусини қўллаб-қувватлаётганидан фахрланади ҳамда тинчлик ва тараққиётнинг умумий қадриятларини тарғиб қилиш ишида мамлакатлар бош бўлганлигини унутмайди” деб таъкидлади.

Президент маслаҳатчиси И.Трампнинг қайд этишича, “БМТга аъзо давлатлар орасида тарғиб қилинаётган ва АҚШнинг глобал миқёсда хотин-қизлар камолотига эришиш ташаббуси тамойилларига асосланган хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъват АҚШ ва 31 та мамлакатнинг бутун дунёда хотин-қизларга иқтисодий имкониятлар тақдим этишга содиқлиги эътирофидир”.

Америка Қўшма Штатлари Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.О’Брайен таъкидлаганидек, “форум хотин-қизларнинг иқтисодий жараёнларда тўлақонли ва монеликсиз иштирок этишини таъминлаш орқали жаҳонни барқарор ривожлантириш мақсадларига иштирокчи давлатларнинг қатъий содиқлигини намоён этади”. “Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш АҚШ ташқи сиёсатининг ва миллий хавфсизлик стратегиясининг асосий йўналиши ҳисобланади”, - деди маслаҳатчи.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Келли Крафтнинг сўзларига кўра “бутун жаҳонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш Президент Д. Трамп маъмуриятининг энг устувор вазифаларидан биридир”. “Ушбу тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги ва Хотин-қизлар ҳолати, тинчлик ва хавфсизлик бўйича Тўртинчи Бутунжаҳон конференциясининг 25 йиллиги нишонламоқда. Хотин-қизлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва тинчликни сақлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди” - деди америкалик дипломат.

Сенат Раиси Танзила Норбоева ўз нутқида “хотин-қизларнинг Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги иштирокини фаол қўллаб-қувватлаш республика ҳукуматининг асосий вазифаси ҳисобланишини” таъкидлади. Тадбир иштирокчиларининг алоҳида эътибори мамлакат Раҳбарияти томонидан кейинги вақтда мамлакатни янада ривожлантириш учун ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнида хотин-қизларнинг ролини сезиларли даражада оширишга қаратилган бир қатор қарорларга қаратилди.

Форум якунида “Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатга даъват” номли ҳужжатни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишни, аёлларнинг глобал иқтисодиётнинг фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги асосий ролини тасдиқлашни назарда тутади. Унда БМТ Низомига содиқлик ва гендер тенглигини тарғиб қилиш, шунингдек, аёлларга таълим бериш ва ўқитиш борасидаги мавжуд ҳамда пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш қайд этилган.

Чақириқда БМТ тизимидаги аёлларнинг иқтисодий имкониятларини уч ўлчов бўйича: инсон ресурсларини ривожлантириш ва малака ошириш; тадбиркорлик ва капиталдан фойдаланиш имконияти; аёлларнинг иқтисодий ҳаётда иштирок этишлари учун қулай муҳит яратишга эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, шартномани имзолаган мамлакатлар хотин-қизларнинг иқтисодиётда тўла ва эркин иштироки йўлидаги ҳуқуқий, меъёрий ва бошқа тўсиқларни олиб ташлаш, шу жумладан аёлларнинг муассасалар имкониятларидан фойдаланиш ва капитал олиш, мулкка эгалик қилиш ҳамда уни бошқариш, эркин саёҳат қилиш ва эркаклар билан бир хил соҳаларда ишлаш имкониятларини яратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ўзбекистон Америка ташаббусини қўллаб-қувватлаган давлатларнинг асосий гуруҳига (31 мамлакат) аъзо бўлди. Чақириқни виртуал режимда мамлакатимиз номидан Танзила Норбоева имзолади.

Учрашув доирасида Вашингтондаги дипломатик ваколатхонамиз раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри билан учрашуви чоғида дипломат республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва АҚШнинг хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқларини рағбатлантириш соҳасидаги ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаганлиги учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. К.Кюрри “Сенат раҳбариятининг нутқи ва мамлакатнинг жамиятдаги аёлларнинг ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлари тўғрисида тайёрланган видеоролик маросимнинг жуда муҳим ва ёрқин қисмига айланди” дея таъкидлади.

Америкалик дипломат таъкидлаганидек, “Ўзбекистоннинг гендер тенглик соҳасидаги сўнгги йилларда эришган ютуқлари жуда таъсирли ва республика ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида бошқалар учун ўрнакдир”. “Сенат Раиси Танзила Норбоеванинг парламент юқори палатасига биринчи аёл раҳбар бўлиб тайинланиши ҳозирги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришларнинг ёрқин аксидир”, - дея хулоса қилди Давлат департаменти вакили.

/“Дунё” АА/.