Ўзбекистон Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши юзасидан олтинчи даврий маърузани тайёрламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент қуйи палатаси маълумотларига кўра, учрашувда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши юзасидан олтинчи даврий ҳисоботи, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилиши юзасидан учинчи даврий ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳукумат делегацияси аъзоларининг ҳисоботи муҳокама қилинди, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2021 йилдаги фаолиятлари тўғрисидаги ахборотлари тингланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов ўз маърузасида таъкидлаганидек, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган, юртимиз унга Олий Мажлиснинг 1995 йил 6 майдаги қарорига мувофиқ қўшилган.
Қайд этилганидек, жорий йил 15-16 февраль кунлари БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш Қўмитасининг 81-сессияда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро Конвенциянинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг олтинчи даврий маърузаси кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Йиғилишда Ўзбекистон Миллий маърузасининг тақдимоти сифатли тайёрланиши учун амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Миллий маърузада Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида камситилишига йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ёритиш, ислоҳотлар қамрови ва моҳияти тўғрисида аниқ, лўнда маълумотлар бериш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда шунингдек, БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасида кўриб чиқиладиган Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт талабларининг Ўзбекистонда бажарилиши бўйича учинчи даврий миллий маърузаси ҳам муҳокама қилинди.
Маъруза 2022 йил 22-23 февралда БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасида Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт талабларининг Ўзбекистон Республикасида бажарилиши ҳолати бўйича учинчи даврий миллий маърузаси кўриб чиқилади.
Йиғилишда, шунингдек, Омбудсман ҳамда Болалар омбудсманининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ҳам тингланди.
«Дунё» АА