Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА

Бугун мамлакатимиз кучли фуқаролик жамияти ва жадал ривожланаётган бозор иқтисодиётига асосланган, эркин ва демократик давлат қуриш бўйича янги тарихий босқичга қадам қўймоқда. Бунда дунёнинг барча давлатлари билан дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни қатор хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Тантанали маросим доирасида элчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Гюнтер Оверфельд, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Мамлакатингизга келганимга беш ой бўлди. Шу вақт мобайнида Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида бўлдим. Чет эллик инвесторлар учун яратилган имконият ва шароитлар, уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши мени ҳайратга солди. Ўзбекистон билан Германия ўртасида азалдан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мавжуд. Бундан кейин ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, янги тармоқларни йўлга қўймоқчимиз.

Айни пайтда тўқимачилик ва қурилиш материаллари соҳасида алоқалар жадал ривожланмоқда. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратмоқчиман. Айни пайтда Германияда ўқиш истагида бўлган талабаларни танлаб олиш жараёни давом этмоқда. Улар Германиянинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиш имконига эга бўлади.

Цзян Янь хоним, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғи топшириш мен учун катта шарафдир. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик кенг миқёс касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, молия, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Халқларимиз ўртасидаги муносабатлар Буюк ипак йўли тарихи билан чамбарчас боғланган. Миллий қадрият ва анъаналаримиз жаҳон маданияти ривожида алоҳида ўрин тутади. Давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқотлар мамлакатларимизнинг ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига ҳам янги руҳ бағишламоқда.

Ян Бори, Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Ўзбекистон сўнгги йилларда жадал ривожланаётган давлатлар қаторига кирди. Дунёнинг барча давлатлари қатори Словакия билан ҳам алоқалар юксак босқичга кўтарилмоқда. Иқтисодий соҳада янги йўналишлар яратиш бўйича олдимизда катта вазифалар турибди. Барча соҳалар қатори маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳам эътиборни кучайтирмоқчимиз.

Юртингизда сайёҳлик салоҳияти юксалгани ҳамда маданий мерос ёдгорликларини асраб-авайлаш, уларни тиклаш ва таъмирлаш ишларига давлат томонидан қаратилаётган эътибор алоҳида таҳсинга лойиқ.

Эдуард Шапира, Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Исроил билан Ўзбекистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда бу фикр яна бир бор таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил Ўзбекистонда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили, деб эълон қилингани ислоҳотларга янги суръат, мамлакатларимизнинг ушбу йўналишдаги алоқаларига янада ривож бағишлайди, деб ўйлайман.

Ирфон Юсуф Шомий, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Мамлакатларимизни нафақат савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий, балки кўп асрлик тарихий алоқалар бирлаштириб туради. Покистонда Ўзбекистонни қадимий цивилизация бешикларидан бири, Имом Бухорий, Амир Темур, Заҳириддин Бобур каби шавкатли фарзандлари инсоният маданий-маърифий тараққиётига улкан ҳисса қўшган юрт сифатида билишади.

Бугунги кунда мамлакатларимиз БМТ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар халқларимизнинг туб манфаатларига хизмат қилмоқда.

Оливье Шав, Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдираман. 25 йил давомида Швейцария билан Ўзбекистоннинг икки томонлама ҳамкорлиги самарали ривожланиб келди. Ўзбекистонда дипломатик миссиямни бошлаганимга 8 ой бўлди. Шу вақт оралиғида мамлакатингиз ҳаётида янги давр бошланганига гувоҳ бўлдим. Швейцариянинг Ўзбекистондаги вакили сифатида мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини янада юқори босқичга кўтариш, жумладан, юртингизга швейцариялик сайёҳлар оқимини кўпайтириш ниятидаман.

Михаилс Попковс, Латвия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатларимизнинг икки томонлама ҳамкорлигига юксак баҳо берганидан ғоят қувончдаман. Дарҳақиқат, Латвия – Ўзбекистон мулоқоти тарихан қисқа даврда давлатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстликка, ўзаро англашув ва ишончга асосланган шерикликка айланди. Бугун ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича муносабатлар жадал ривожланиб бормоқда, турли соҳаларга оид шартнома ва битимлар ҳаётга жорий этилмоқда.

Қабул чоғида мамлакатларимиз ўртасида фармацевтика, ахборот технологиялари, яшил технологиялар, энергетика, таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маъмурий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда тажриба алмашиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

ЎзА