Ўзбекистон иқтисодиёти туркиялик янги инвесторлар эътиборини тортмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркиянинг «OYAK» компанияси бош директори Сулаймон Саваш Эрдем раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашув давомида мамлакатимизда юқори технологияли саноат ишлаб чиқариш объектларни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда, туркиялик инвесторнинг Ўзбекистондаги фаолиятини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, компания вакиллари Ўзбекистонга ташрифи давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигида музокаралар ўтказди. Музокаралар турк сармоядорларнинг истиқболли тармоқларда инвестициявий фаолиятини йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини ўрганиш ва келгусидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро таклифлар билдириш имконини берди.
ИТСВдаги мулоқот чоғида Туркия томони аниқ лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилиш ва уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари ва шартлари устида иш олиб бориш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирди. Хусусан, компания раҳбарияти Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини кластер усулида ишлаб чиқариш, меламин ва техник углерод ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш, шунингдек автомобилсозлик соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг йирик кимё корхоналаридаги давлат акцияларини хусусийлаштиришда «OYAK» компанияси иштирокининг истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбек томони турк сармоядорларини ўз бизнес ташаббусларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга ва мавжуд масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Қисқа муддат ичида турк томонига аниқ лойиҳавий таклифлар ва кўриб чиқилаётган тармоқларнинг инвестициявий ва саноат салоҳияти тўғрисида зарур маълумотлар юборилади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва белгиланган тармоқларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамлар белгиланди.
Маълумот учун: «OYAK» компаниясига 1961 йилда асос солинган ва ташкил этилганидан буён у автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, шунингдек, қурилиш, нефть-газ ва молия соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишда катта муваффақиятларга эришди.
«Дунё» АА