Ўзбекистон - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ишончли ҳамкори
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида иштирок этади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг бундан аввалги саммити 2021 йил 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтказилган эди.
Ўзбекистон ИҲТга 1992 йил 28 ноябрь куни аъзо бўлиб кирган. Ташкилот Котибияти ва аъзо мамлакатлар Ўзбекистонни минтақадаги муҳим давлат деб билади ва республикамиз билан ҳамкорликни юксак қадрлайди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Хусусан, 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 8,3 миллиард долларга тенг бўлди. Шу жумладан, экспорт 4,3 миллиард долларни, импорт эса 4 миллиард долларни ташкил этди. ИҲТ мамлакатлари инвесторлари иштирокида Ўзбекистонда 4,5 мингга яқин қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ИҲТ билан ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. 2018 йилдан буён ташкилот раҳбарияти мамлакатимизга бир неча бор сафар қилган. Бош котиб Ҳади Сулаймонпур жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференциясида иштирок этди. Ташкилотнинг янги бош котиби Ҳусрав Нозирий 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон вакилларининг ИҲТ шафелигида ўтказилаётган халқаро тадбирлардаги иштироки сезиларли даражада фаоллашди. Мамлакатимиз расмий делегациялари бош прокурорлар, денгиз ташкилотлари раҳбарлари, транспорт, туризм ва қишлоқ хўжалиги вазирлари, шунингдек, табиий қазилмалар бўйича экспертлар гуруҳи ва ветеринария ташкилотлари раҳбарларининг йиғилишларида иштирок этмоқда.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақавий тузилма бўлиб, 1985 йил Теҳронда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга 10 та давлат - Ўзбекистон, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Покистон аъзодир.
Ташкилотга аъзо давлатларнинг умумий аҳолиси 500 миллион кишидан ортиқ, давлатлараро савдо айланмаси эса 900 миллиард доллардан ошади.
2021 йил 13 августдан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Тожикистон вакили Ҳусрав Нозирий бош котиблик қилмоқда.
«Дунё» АА