Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида кам сонли миллатлар вакилларининг самарали иштироки эътироф этилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида кам сонли миллатлар вакилларининг самарали иштироки эътироф этилди

«Лунд тавсияларининг Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида кам сонли миллатлар вакилларининг самарали иштироки бўйича аҳамияти: асосий тамойиллар ва илғор тажриба» мавзусида онлайн “давра суҳбати” ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Кам сонли миллатлар вакиллари масалалари бўйича олий комиссари ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЕХҲТнинг Кам сонли миллатлар вакиллари масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси директори Кристоф Камп, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги дойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор иштирокчиларни қутлади.

Тадбирдан кўзланган мақсад – кам сонли миллатлар вакилларининг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги самарали иштироки билан боғлиқ масалаларни Лунд тавсиялари доирасида муҳокама қилиш ва ушбу тавсияларни қўллаш имкониятларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

“Давра суҳбати”да кам сонли миллатларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги самарали иштироки бўйича Лунд тавсиялари ЕХҲТ Кам сонли миллатлар вакиллари масалалари бўйича олий комиссарининг энг муҳим сиёсий ҳужжатларидан бири экани қайд этилди.

Анжуман иштирокчилари эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазсун-моҳиятига қаратилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси қабул қилингани ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқлангани хусусида фикр юритилди. Ушбу ҳужжатларда 2019-2021 йилларда миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш, кам сонли миллатларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 15 ноябрдаги фармони билан миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ҳақида маълумот берилди.

Муҳокамалар давомида ЕХҲТ Кам сонли миллатлар масалалари бўйича олий комиссари билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр юритилди. Жумладан, кам сонли миллатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишининг асосий йўналишлари, ҳукумат ва этник жамоалар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва муносабатларни яхшилаш борасида биргаликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Маърузаларда тегишли давлат органлари ва манфаатдор томонларни кам сонли миллатларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида самарали иштирок этишида Лунд тавсияларининг амал қилиш соҳаси, асосий принциплари ва қоидаларидан хабардорлик даражаси муҳим эканига эътибор қаратилди.

“Давра суҳбати” сессиялари доирасида ЕХҲТ турли мамлакатларининг илғор тажрибаси, маданий ва диний ҳаётда самарали иштирок этиш орқали хилма-хилликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий иштирок этишга инклюзив ёндашув, кам сонли миллатлар аёлларининг ижтимоий ҳаётда иштирок этишидаги тўсиқлар ва имкониятлар каби долзарб мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.

/«Дунё» АА/.