Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Конституциясидаги ўзгартишлар, биринчи навбатда, мамлакат аҳолисининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Конституциясидаги ўзгартишлар, биринчи навбатда, мамлакат аҳолисининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган

Германияда ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамроев «Бонн-Бухоро» Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти раҳбарлари Колин Дюркоп ва Оксана Тен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА муҳбири.

Учрашув мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилди.

Унда Германия томонига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, конституциявий қонун лойиҳаси, Асосий қонунга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Конституцияга киритилиши режалаштирилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчалар, биринчи навбатда, инсон қадр-қиммати, фаровонлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Германия-Ўзбекистон жамияти вакиллари мамлакатимизда кечаётган жараёнларни диққат билан кузатиб боришини, ижобий ўзгаришларни юксак қадрлашини ҳамда давлатимиз раҳбарининг республика тинчлиги ва изчил ривожланишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Хусусан, «Бонн-Бухоро» дўстлик жамияти президенти Колин Дюркоп Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди.

— Ўзбекистон Конституцияга ўзгартишлар киритиш орқали демократлаштиришга интилмоқда, - деди у. - Бу давлат аппаратини ўзгартириш, унинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш йўлидаги катта қадам бўлади.

Қолаверса, бу Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсий тизимида янада очиқлик томон ўзгарган парадигмадир. Шунинг учун ҳам туб ўзгаришлар натижасида инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилмоқда, конституциявий қонунчилик орқали «давлат – жамият – шахс» тамойили «инсон – жамият – давлат»га алмаштирилмоқда.

Мамлакатда оила, анъанавий инсоний қадриятлар ва миллатлараро тотувликка оид конституциявий нуқтаи назарни ўзгартириш орқали Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимоя қилинган давлатга, шунингдек, барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёт ҳамда барқарорликни таъминловчи кучга айланади.

Ўзбекистон Конституциясига инсон ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, тараққиёт, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодий тенглик, очиқлик ва ошкоралик нуқтаи назаридан ўзгартиш киритишнинг устувор йўналишлари таҳсинга лойиқ. Буларнинг барчаси халқ ва давлатни фаровонлик сари етаклайди.

«Дунё» АА