Site under construction

Warning: a technical problem (SQL server) is preventing access to this part of the site. Thank you for your patience.

Site under construction

Warning: a technical problem (SQL server) is preventing access to this part of the site. Thank you for your patience.
Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 720 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлади – «Анадолу» ахборот агентлиги

Site under construction

Site under construction

Warning: a technical problem (SQL server) is preventing access to this part of the site. Thank you for your patience.
Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 720 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлади – «Анадолу» ахборот агентлиги

Covid-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган фаол чора-тадбирлар хорижий оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Жумладан, Туркиянинг етакчи ахборот агентлиги «Анадолу» «Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 720 миллиондан ортиқ маблағ сарфлади» сарлавҳали мақоласида ушбу маблағлар республиканинг Инқирозга қарши кураш жамғармаси ва халқаро молия институтларидан ажратилганини айтиб ўтади.

Таъкидланишича, коронавирусга қарши курашга Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 2,25 триллион сўм ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 500 миллион доллар йўналтирилган. Шу билан бирга, Туркия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморларнинг 66 фоиздан ортиғи тўлиқ соғайгани, карантиндаги беморларнинг 83 фоизи уйларига қайтганини айтади.

“Анадолу” агентлигининг келтиришича, мамлакат раҳбарияти шифохоналарда қолган 740 беморни даволаш, соғлиғини тиклаш ва оилаларига қайтариш учун барча чораларни кўрмоқда.

Агентликнинг ушбу мавзуга бағишланган иккинчи мақоласи «Ўзбекистон 11 минг нафар фуқарони чет элдан қайтаришни режалаштирмоқда» сарлавҳаси остида нашр этилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳаммага маълумки, кўп давлатларда Ўзбекистон фуқаролари бор. Биз ҳозир тизимли равишда, имкониятимизга қараб уларни олиб келишимиз керак. Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келишни бошладик ҳам. Улар орасида қийналганлари бор. 11 мингга яқини анча қийналган. Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича чоралар кўряпмиз», деган фикрлари келтирилган.

Шунингдек, манбада айни пайтда Ўзбекистонда 45 минг одам карантинга олингани қайд этилган. Бошқа давлатлардан чартер рейсларда ўз ватанига қайтиб келганлар орасида коронавирус билан касалланганлар борлиги қайд этилади. Шу сабабли хорижда бўлиб турган фуқароларни ватанга қайтаришда эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарурлиги эслатиб ўтилади.

«Ўзбекистон раҳбарияти қийинчиликларга қарамай коронавирусни енгишга катта куч сарфламоқда ва мамлакатнинг янада равнақ топиши учун конструктив мулоқотни давом эттирмоқда», дейилади мақола сўнгида.

/«Дунё» АА/.