Ўзбекистон кучли ижтимоий сиёсатни ривожлантириш йўлида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар динамикасига мос равишда аҳолини ижтимоий қилиш, самарали ижтимоий ҳимоя сиёсатини юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Янгиланган Конституциямизда илк бор Ўзбекистон “ижтимоий давлат”, деб эълон қилинди. Сўнгги йилларда аҳоли учун ажратилган ижтимоий ёрдам кўлами 5 баробарга оширилиб, 2 миллиондан ортиқ оила ушбу ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди.
“Ижтимоий давлат” тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.
Агентлик ўз фаолиятини бошлаган илк кунлардан бошлаб ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали кучли ижтимоий қонунчилик базасини шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2023 йил 1 июндан – 2024 йил февралига қадар 21 та қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, 2 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармони ва 5 та қарори, 11 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қарорлари қабул қилинган.
Маҳалла даражасида ижтимоий сиёсатини амалга ошириш борасида:
Қабул қилинган нрматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси юзасидан, шунингдек, давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларни маҳалла даражасига туширилшини таъминлаш мақсадида 208 та туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — Инсон маркази ташкил этилди.
Жойларда ижтимоий ходим ва унинг ассистенти фаолияти такомиллаштирилиб, ҳар бир маҳалладаги оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ходимлар “ҳудуд – участка – маҳалла” тамойили асосида бириктирилди.
Ижтимоий ходимлар ва уларнинг ассистентларини тизимли равишда малаксини ошириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан “E-learning” онлайн таълим платформаси ишга туширилган. Мазкур платформа ва ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш бўйича таълим дастурлари БМТнинг UNICEF, UNFPA ташкилотлари, АҚШнинг Syracuse University ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
“Инсон” маркази ва ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар турлари кенгайтилиб, қўшимча 23 тага ёки жами 49 та ҳамда ариза киритиш орқали хизмат кўрсатиш сони 9 тага оширилиб жами 18 тага етказилди.
Соҳани рақамлаштириш мақсадида 29 та вазирлик идораларнинг
74 турдаги ахборотларни қайта ишлашга мўлжалланган “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” АТ ва унинг таркибида Ижтимоий иш электрон модули (E-case) синов тариқасида ишга туширилди.
Маҳалла даражасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга маҳалла даражасида ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар бериш тизими яратилди.
Ижтимоий иш электрон модули (E-case) орқали 14 926 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг ҳаётий вазияти комплекс ёндашув асосида ўрганиш учун кейс очилди. Ижтимоий ходимлар томонидан уйма-уй юриш орқали 12 841 та оиланинг эҳтиёжлари бирламчи ҳамда 1 811 нафар оиланинг эҳтиёжлари комлпекс баҳоланди.
Бунда, ҳар бир оила бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режалар доирасида жами 86 540 та ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар шакллантирилди (ижтимоий, ҳуқуқий, психологик, касбий ва б.).
Эҳтиёжманд аҳолини турмуш тарзини яхшилаш ва
уларга ижтимоий ёрдам бериш борасида:
2021 йилда Ўзбекистонда илк бор камбағаллик тушунчасининг ҳуқуқий асослари белгилаб олинди. Унга кўра, аҳолининг минимал ижтимоий стандартлари ва камбағаллик чегараси белгиланиб, республикада камбағаллик даражаси аниқланди. Кам таъминланган оилаларга 2021 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали ижтимоий нафақаларни автоматик тарзда тайинлаш тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
Бунда, тизимига 16 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан 56 турдаги маълумотлар электрон олинмоқда. Бу эса тизим фаолияти шаффофлигини таъминлаш имкониятини берди.
2023 йил сентябрь ойидан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали хусусий секторда банд бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини проактив шаклда тайинлаш ва тўлаш йўлга қўйилди.
2022 йилнинг август ойида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди ва унинг ҳисобидан аёлларга “декрет” ҳомиладорлик ва туғруқ таътили пулларини тўлаб бериш йўлга қўйилди;
(2023 йилда Республика бюджети маблағлари доирасида жамғарма харажатлари учун 300 млрд сўм ажратилган)
Шунингдек, Президент қарори асосида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тажрибаси жорий этилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан маҳалла “еттилиги”га кўриб чиқиш белгиланди.
Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар аҳолининг камбағалликдан чиқишини таъминлаш учун мақсадли ва манзилли йўналтирилиши ҳамда қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун «маҳалла еттилиги» масъул ва жавобгар бўлди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ҳам қатор ишлар қилинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон 2021 йил 7 июнь куни БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификaция қилган.
Мазкур Конвенция қоидаларини амалиётга татбиқ қилиниши таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикасида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланган.
Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказиш жараёнлари “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида амалга оширилиши таъминланмоқда ҳамда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти рақамлаштирилмоқда.
Шунингдек, Халқаро эксперт ва мутахассислар, жумладан Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (ГИЗ) билан ҳамкорликда ногиронликни белгилашнинг самарали механизмларини жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, ногиронликни ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб эмас, балки шахсниг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (функционаллиги) ҳамда соғлиғининг ҳолатини баҳолаш натижалари асосида электрон тарзда белгилаш тартиби ишлаб чиқилмоқд.
Ўзбекистонда 2023 йил давомида 41 071 нафар муҳтож шахслар 14 627 дона протез мосламалари ва 33 021 дона реабилитaця воситалари билан таъминланди. Жорий йилда 391 та замонавий протез-ортопедия буюмлари (58 дона оёқ аппарати, 146 дона сон протези ва 187 дона болдир протези) харид қилиниб, муҳтож шахсларга топширилиши таъминланди.
Бундан ташқари, ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги заиф эшитувчи болалар учун 700 дона замонавий эшитиш мосламалари харид қилинди. Республикада протез мосламалари ва реабилитaция воситалари билан таъминлаш механизмларини соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор билан 2024 йил 1 майдан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 августдан республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитaция воситалари билан электрон тижорат орқали ваучер асосида таъминлаш тартиби ишга туширилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитaция қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез мосламалари ва реабилитaция воситаларининг турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилди.
Шу билан бирга протез мосламалари ва реабилитaция воситаларининг хариди учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдорини ўртача уч бараваргача, айримлари бўйича эса ўн бараваргача оширилди.
Бугунги кунда 12 та жами 975 ўринли Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари фаолият юритиб, уларда ҳар йили ўртача 27 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар стационар шароитда бепул реабилитация тадбирларини олишади.
2023 йилда жами 4468 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга протез маҳсулотлари ва реабилитация техник воситаларидан фойдаланишга ўргатилган. 15,3 минг нафарига психологик хизматлар, 6,5 минг нафарига ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар, 15,5 минг нафарига оилавий турмуш адаптацияси, 12,0 минг нафарига ижтимоий мухитга ориентациялаш хизматлари кўрсатилган.
Хотин-қизларни ижтиомий ҳимоя қилиш борасида:
2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб хусусий секторда банд бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини минимал истеъмол харажатларининг миқдоридан келиб чиқиб бюджет маблағларидан тўлаб бериш тартиби йўлга қўйилди
Базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан тўлов-контракт пулларини тўлаб бериш тизими йўлга қўйилди.
Шунингдек, давлат олий таълим муассасасида магистратура босқичида таҳсил оладиган хотин-қизларга тўлов-контракт маблағларини қайтариш шартисиз Давлат бюджети ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилди.
2023 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 14 269 нафар магистратура босқичида таълим оладиган хотин-қизларга 85,1 млрд сўм маблағ тўланди. Давлат бюджетидан мазкур мақсадлар учун 200 млрд сўм ажратилган.
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш борасида:
Тегишли қарорлар билан ўзгалар парваришига муҳтож шахсни аниқлаш, уларни муҳтожлик даражасини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож тоифасига киритиш ва тегишли Реестрга киритиш тўлиқ рақамлаштирилди. Натижада, шахсни ўзгалар парваришига муҳтож тофиасини белгилаш ва тегишли Реестрга киритиш муддати 41 кундан 5 иш кунигача қисқарди, шахс томонидан ҳужжатлар тўплаш ва текшириш учун тақдим этиш амалиёти бутунлай бекор қилинди.
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекс кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган моддий ёрдам унификация қилинди. Хусусан, ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилди. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда парваришлаш хизматини кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлари иш фаолияти қайта кўриб чиқилиб, уларнинг “соатбай” иш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда, ижтимой ходим ассистентига ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатилган хизматлар соати бўйича ойлик маош тўланади.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож шахс ҳамда уларни кузатувчи шахсларга давлат спорт тадбирларига, театрларга ва музейларга бепул кириш тартиби жорий қилинди. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар Инсон маркази)йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланиш имконияти яратилди.
Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг муҳтожлик даражаси ва унга кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини доимий мониторинг қилиш тизими жорий этилди. Эндиликда, ўзгалар парваришига муҳтож шахс Реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда бир маротаба унинг яшаш шароитлари қайта баҳолаб борилади ҳамда ҳар олти ойда бир маротаба кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар самарадорлиги мониторинг қилинади.
Қайта баҳолаш ва мониторинг натижаси бўйича ўзгалра парваришига муҳтож шахсга кўрсатилаётган хизматлар коррекция қилиб борилади.
Бундан ташқари, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси, уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахбороттизимида автоматик шакллантирилади ва мазкур режани бажарилишини ижтимоий ходимлар ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Call маркази” томонидан сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.
Таъкидлаш жоизки, жорий ийлнинг 1-2 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Инсон учун” ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 1-республика кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этади. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар намойиш этилади.
Кўргазма намойишига 5 мингга яқин юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар ташриф буюриб, тадбир оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, машҳур санъаткорлар ва блогерлар томонидан жонли эфирда ёритиб борилди.
Тадбир доирасида вазирлик, идора, йирик давлат корхоналари, тадбиркорлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ишловчи корхоналар ўртасида 900 га яқин 440 млрд сўмлик хўжалик шартномалари имзоланди.
Шу билан бирга, кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ногиронлиги бўлган ҳунармандларнинг 300 млн сўмлик маҳсулотларининг чакана савдоси амалга оширилди.
Шунингдек, кўргазмада “Шароит плюс” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 14 та корхона томонидан бўш иш ўринлари
ва 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлаштириш бўйича мурожаатлари расмийлаштирилди.
Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотларнинг кейинги саҳифалари:
Ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳасига хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштирокини кенгайтириш, хусусан, ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнларига нодавлат ташкилотлар ва хусусий секторни кенга жалб чиқлиш чораларини кўриш;
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш ва такомиллаштириш.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилаларни кам таъминланганлигини баҳолашнинг қўшимча мезонларини ишлаб чиқиш, аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олиш.
Ижтимоий ҳимоя дастурларининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифалари билан индивидуал ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий ҳимоя тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали уларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминалаш.
Республикада ижтимоий ҳимоя сиёсатини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар билан халқаро ҳамжамиятни эътироф этиш мақсадида 2025 йилда Ўзбекистонда БМТ шафелигида олий даражадаги “Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” мавзусида халқаро конференциясини ўтказиш.
Аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш орқали кафолатланган ижтимоий ҳимоя тизимнинг қамрови ва самарадорлигини ошириш.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон кучли ижтимоий сиёсатни ривожлантириш йўлида амалга ошираётган ислоҳотлари ҳамда амалий ишлари республикада профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиб аҳолини кўмакка муҳтож қатламининг ижтимоийлашувини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашиб ёрдам кўрсатиш имкониятини яратади.