Ўзбекистон маданий мероси Шанхайда ўтказилган 10-Халқаро маданият фестивалида тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шанхайдаги Shanghai Universityда 10-Халқаро маданият фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Тадбирда мамлакатимиз Бош консуллиги ва мазкур олий ўқув юртида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан биргаликда Ўзбекистон Миллий павильони ташкил этилди.
Ўзбекистон миллий стенди мамлакатимиздаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар, республиканинг замонавий ютуқлари тасвирланган фотосуратлар билан безатилди ва миллий таомларимиз намойиш этилди. Шунингдек, тадбир саҳнасида ўзбек миллий халқ рақслари тақдим этилди.
Фестивалда 30 ортиқ хорижий давлатларнинг талабалари ўзларининг стендлари билан қатнашиб, улар ўз Ватанларининг ноёб маданияти ва анъаналарини намойиш этишди.
Мазкур фестивал университет маъмурияти томонидан хитойлик ва чет эллик талабаларни дунёнинг турли мамлакатларининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
ШАНХАЙ, 15 май. /«Дунё» АА/.