Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти НАТО бош қароргоҳида ўтказилган тадбирда тақдим этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бельгиянинг Монс шаҳрида жойлашган НАТОнинг операциялар бўйича Бирлашган қуролли кучлар қўмондонлиги бош қароргоҳида ташкилотга аъзо ва шерик давлатлар вакиллари иштирокида "НАТОга шерик давлатлар куни" тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирнинг асосий мақсади НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда миллий таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
Мазкур анжуман НАТОнинг маданий йўналишдаги асосий тадбирларидан бири бўлиб 2005 йилдан бери ҳар йили мазкур қароргоҳда ўтказиб келинади.
Жорий йилги тадбирда 20 дан ортиқ НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг вакиллари иштирок этди.
Анжуман иштирокчилари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятлари билан танишдилар. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг қадимий обидаларини намоён этувчи суратлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари ўрин олган кўргазма ташкил этилди.