Ўзбекистон Марказий банки ва МДҲ Молия-банк кенгаши истиқболли дастурларни амалга ошириш бўйича келишиб олди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Марказий банкида МДҲ Молия-банк кенгаши делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Марказий банк маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон ва Россия молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли дастурлари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, МДҲ Молия-банк кенгаши бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларда интеграция жараёнларини ривожлантириш учун муҳим бўлган ҳам молиявий, ҳам ижтимоий аҳамиятга молик қатор стратегик дастурларни амалга оширмоқда. Ушбу дастурларни руёбга чиқаришда Ўзбекистон тижорат банклари ҳам иштирок этмоқда.
Томонлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни муҳокама этиб, жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲга аъзо давлатларнинг Халқаро молия-банк форумига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Учрашув хотимасида МДҲ мамлакатлари молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
«Дунё» АА