Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Марказий божхона лабораториясига Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақоми берилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Марказий божхона лабораториясига Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақоми берилди

Бугун Ўзбекистон давлат божхона қўмитасида мамлакатмизга ташриф билан келган Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия иштирокида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Қўмита маълумотига кўра, тадбир доирасида Марказий божхона лабораториясига Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақоми берилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ташаббуслари асосида сўнгги йилларда соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 2019 йилда Кунио Микуриянинг Ўзбекистонга бўлган ташрифидан сўнг, Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган «Йўл харитаси»га биноан Ўзбекистонда қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасида халқаро даражада эътироф этилган ҳужжатлар – Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Киото конвенцияси ва Вақтинча олиб кириш бўйича Истанбул конвенциясига қўшилгани мамлакатимиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитининг жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

«Ягона дарча» божхона миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Жаҳон божхона ташкилотига аъзо давлатларнинг «Ягона дарча» тизимини қўллаш бўйича стандартлари, амалиёти ўрганиб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.

Ўзбекистон божхона ходимлари учун Жаҳон божхона ташкилотининг «Электрон божхона академияси» ҳамда CLiKC (Божхона таълимоти ва ўқув тизими) электрон таълим порталидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари Жаҳон божхона ташкилоти ҳамкорлигида Давлат божхона қўмитаси Минтақавий кинология ўқув маркази кадрлар салоҳиятини ошириб бормоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда ТIR-carnet китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи “Е-ТIR” лойиҳаси синов тариқасида амалиётга жорий этилди.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегарада жойлашган божхона постлари ўтказувчанлигини ошириш ва инфратузилмасини янада яхшилашни тақозо этади. Шу мақсадда «Айритом», «Олот», «Яллама», «Фарғона», «Ғишткўприк» чегара божхона постлари дунёнинг илғор технологиялари билан жиҳозланди. Чегара божхона постларида қўшимча 4 та замонавий инспекцион-кўрик мажмуаси ўрнатилди.

Бугунги кунга келиб божхона органлари фаолиятига божхона мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган 67 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва 33 та интерактив хизматлар жорий қилинди. «Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш», «Божхона аудити», «Е-Транзит» каби бир неча автоматлаштирилган ахборот тизимлари амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони билан қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга Марказий божхона лабораторияси ташкил этилди.

Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги лабораториялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Жаҳон божхона ташкилотининг Марказий Осиёдаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясига Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий божхона лабораторияси мақоми берилди.

Тадбирда Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлди.

Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясига минтақавий божхона лабораторияси мақомини берилиши божхона органларининг фискал функцияларини амалга оширишни такомиллаштиришда ўз самарасини беради.

«Дунё» АА