Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳокамаларга мўлжалланган янги бизнес платформани яратмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишни режалаштирган 130 дан ортиқ Ўзбекистон ва Европа компаниялари раҳбарларининг иштирокида «Европа бизнеси оқшоми» ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассосиацияси (EUROUZ) томонидан Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси кўмагида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган ЕИ мамлакатларининг бир қатор элчилари ва 130 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз табрик нутқида биринчи Тошкент Халқаро инвестиция форуми, шунингдек, форум олдидан ўтказилаётган ушбу ишбилармонлик кечаси давлат идоралари ва халқаро бизнес вакиллари ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик учун муҳим платформа бўлишини таъкидлади.
ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан хоним ўз чиқишида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар Европа бизнеси ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётганини билдирди. «Ўзбекистон COVID-19 пандемияси шароитида ижобий иқтисодий ўсишни кўрсатган кам сонли давлатлардан бирига айланди», деди ЕИ делегацияси раҳбари.
EUROUZ Бош котиби Ойбек Шайховнинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг улкан ва кенг кўламли ислоҳотлари туфайли сўнгги йилларда бизнесни ривожлантириш учун кўплаб янги имкониятлар яратди. «Ушбу ислоҳотлар Халқаро молия институтлари (ХМИ) томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. EUROUZ каби янги платформалар тобора кўпроқ халқаро компаниялар Янги Ўзбекистон очаётган ривожланиш имкониятларини ўрганиши ва улардан бевосита фойдаланиши учун жуда муҳим», деди Ойбек Шайхов.
EUROUZ - Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ишбилармон доиралари ўртасида юқори сифатли иқтисодий ва бизнес мулоқотни йўлга қўйиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган мустақил нодавлат лойиҳадир. Лойиҳанинг асосий мақсади Европа ишбилармон доираларига Ўзбекистонни чуқурроқ таништириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари ва савдони ривожлантириш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни юқори даражада ўзаро манфаатли шартларда қўллаб-қувватлашга кўмаклашишдан иборат.
«Дунё» АА