Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Россиянинг “Russian traveler” журнали томонидан ташкил этилган “Russian traveler Awards 2024” миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати танлови натижасига кўра “Turizm v SNG” номинациясида ғолиб деб топилди.
Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Russian traveler” журнали мамлакат ичида саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган рус нашри. У саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва жонли фотосуратлар билан мақолаларни таклиф этади.
Журналнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган. Журнал, шунингдек, Россиядаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи ҳар йили “Russian traveler” мукофотларини ташкил қилади.
Жорий йил июль ойида Россиянинг мазкур журнали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган “Ўзбекистон – Шарқ эртаги” (“Узбекистан – Восточная сказка”) номли махсус сони чоп этилган бўлиб, рус китобхонлари орасида катта қизиқиш уйғотган.