Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Миср: самарали ҳамкорликнинг янги имкониятлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Миср: самарали ҳамкорликнинг янги имкониятлари

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари Мисрга ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миср инсоният цивилизациясининг қадимий марказларидан бири бўлиб, бугунги кунда улкан салоҳиятга эга, ислом оламида, араб мамлакатлари орасида ва Африка қитъасида алоҳида мавқега эга давлатдир.

Миср араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб 1991 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон давлат мустақиллигини тан олган. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилиш тамойилларига асосланган самарали ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда.

Бунга икки мамлакат халқларининг тарихий ва маънавий яқинлиги ҳамда ўзаро муносабатларнинг 60 га яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий базаси асос бўлмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг 2018 йил 4-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралари тарихий аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида самимий ва ишончли сиёсий мулоқот ўрнатилган ва у турли шаклдаги тадбирлар доирасида изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, улар ўтган йил февраль ойида Пекин шаҳрида Қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасида учрашган эдилар.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз парламентлари, вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, Ўзбекистон ва Миср парламентларида дўстлик гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда, ташқи ишлар вазирликлариаро мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар механизми яратилган. Ўзбекистон-Миср қўшма комиссияси ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгаши иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Миср БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро тузилмалар доирасида самарали муносабатлар ўрнатган бўлиб, бир-бирининг ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватламоқда. Кўпгина халқаро масалалар бўйича мамлакатларнинг позициялари ва ёндошувлари ўхшаш ёки яқиндир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда бўлгани каби Мисрда ҳам кенг кўламли демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва мазкур жараёнлар барқарор ва тинч тараққиётга, ўз халқларининг фаровонлигини юксалтиришга интилаётган мамлакатларни бирлаштирувчи омил бўлаётганини таъкидлаш лозим.

Шу нуқтаи назардан кўп қиррали Ўзбекистон-Миср муносабатларини ривожлантиришда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Икки давлат ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш учун салмоқли салоҳиятга эга ҳамда ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишдан манфаатдордир. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Миср ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида мунтазам ўтказиб келинаётган бизнес-форумлар, тадбиркорлар делегацияларининг икки томонлама ташрифлари якунлари ҳамда ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ҳам бундан далолат беради.

Бугунги кунда мамлакатимизда Миср капитали иштирокидаги 12 та корхона ташкил этилган. Улар қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда яратилган қулай муҳит сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, Мисрнинг “Solyphar” компанияси билан биргаликда Тошкент вилоятидаги “Бўстонлик-фарм” эркин иқтисодий зонасида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қашқадарё ва Наманган вилоятларида “One World Pharma” ва “Kapo Agri” компаниялари билан ҳамкорликда “C” гепатитига қарши ва балиқчилик соҳаси учун дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Мисрнинг “Orascom Telecommunications and Construction”, “Al Madani Construction”, “One World”, “Toshiba-Al-Arabi”, “Al Suwaidi Electrics” ва бошқа йирик компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирмоқда.

Савдо соҳасидаги имкониятлар доираси ҳам жуда кенг. Ўзбекистон Миср бозорида талаб юқори бўлган электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё, енгил, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарларни экспорт қилиши мумкин. Ўз навбатида, Миср мамлакатимизга дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар, мебель, мармар, нефть-кимё ва чарм-пластмасса маҳсулотлари, турли хизматлар етказиб бериш имкониятига эга.

Миср туризм соҳасида катта салоҳият ва тажрибага эга давлат. Ўзбекистон эса ўзининг қадимий шаҳарлари ва ислом қадамжолари билан дунёга машҳур. 2018 йил сентябрь ойида имзоланган туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ушбу йўналишдаги муносабатларни изчил ривожлантиришга янги суръат бағишлашда ишончли асос бўлди. Айни пайтда Миср бундай муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор.

Мисрлик туроператорлар Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро сайёҳлик ярмаркаларининг анъанавий иштирокчилари ҳисобланади. Хусусан, 2019 йил февраль ойида Бухорода бўлиб ўтган Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум, шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Зиёрат туризми ҳафталигида Миср юқори даражадаги вакилларининг иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда диний-маърифий ришталар алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон ва Миср бағрикенглик тамойилларини, муқаддас ислом динининг маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини авайлаб-асраб, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, турли таҳдид ва хавфларга қарши курашиш тарафдоридир. Бу борада икки давлатда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Миср ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарийнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳимлигини эътироф этади.

Ўрта асрларда Нил дарёсидаги сув ҳажми ва тезлигини ўлчайдиган «Миқёси Нил» қурилмасини ихтиро қилган буюк олим, мутафаккир Аҳмад Фарғоний Мисрда алоҳида эъзозланади. Эътиборли жиҳати, ушбу иншоотдан бугунги кунда ҳам фойдаланиб келинмоқда. Буюк бобомиз ўз кашфиёти билан нафақат жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган, балки Ўзбекистон ва Миср халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланишига хизмат қилган. Бугун эса Қоҳира марказида ана шу дўстлик ва мисрликларнинг миннатдорлиги тимсолига айланган Аҳмад Фарғонийнинг муҳташам ҳайкали қад ростлаб турибди.

Миср Ўзбекистонда Халқаро ислом академияси, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганини олқишлади. Таркибида исломшунослик академияси, университет, институтлар, жоме масжиди ва илмий марказлар жамлаган, дунёдаги энг нуфузли диний марказлардан бири бўлган Ал-Азҳар мажмуаси билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари дин арбоблари, олимлар, тажрибали ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик”, “Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ва бошқа махсус резолюцияларга Миср ҳаммуаллифлик қилган, уларни қўллаб-қувватлаган.

Маданият, фан, таълим ва санъат соҳаларида фаол алмашинув амалга оширилмоқда. Икки мамлакатнинг ижодий жамоалари, спортчилари, мутахассислари Ўзбекистон ва Мисрда ўтказилаётган турли йирик халқаро тадбирлар – фестиваллар, ярмаркалар, тақдимотлар, кўрик-танлов ва анжуманларнинг анъанавий иштирокчиси ҳисобланади.

Ҳамкорлик йилларида Ўзбекистондан 1 минг 200 дан ортиқ мутахассис Миср тараққиёт агентлиги томонидан ташкил этилган дипломатия, хавфсизлик, бизнес, банк иши, транспорт, тиббиёт, араб тили каби турли йўналишлар бўйича малака оширди.

Ўзбекистон ва Миср халқлари ўртасидаги дўстликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга 1997 йилда “Ўзбекистон-Миср” ва 2000 йилда “Миср-Ўзбекистон” дўстлик жамиятларининг ташкил этилгани муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Давлатимиз раҳбарининг Мисрга бўлажак ташрифи икки давлатни янада яқинлаштириш, ўзаро манфаатли истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар очиш, Ўзбекистон ва Миср халқлари ўртасидаги азалий дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
«Дунё» АА