Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Халқаро нотариуслар иттифоқи Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармасидан маълум қилинишича, тадбирда бошқарма бошлиғи Комил Рашидов делегация аъзоларини Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан олиб борилаётган консуллик фаолияти, консуллик мансабдор шахслари томонидан амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, шунингдек, соҳадаги ислоҳотлар жараёни билан таништирди.
Ричард Бок учрашув ташкил қилингани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан, нотариат соҳасидаги ўзгаришларни юқори баҳолади ҳамда Халқаро нотариуслар иттифоқи фаолияти ҳақида маълумот берди.
Учрашувда, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик, Нотариал палатанинг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Суҳбат якунида томонлар нотариат соҳасида тизимли мулоқотни давом эттиришга ҳамда ушбу соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
/«Дунё» АА/.