Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Эроннинг янги сайланган Президенти билан учрашди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Эроннинг янги сайланган Президенти билан учрашди

Эроннинг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонасидан маълум қилишларича, учрашувда Эроннинг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун миннатдорлик билдирди ва давлатимиз раҳбарига ўзининг илиқ саломини етказишни сўради.

Расмий инаугурация маросими билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш мақсадида Эронга ташриф буюрган юқори мартабали делегация учун давлатимиз раҳбарига алоҳида ташаккур изҳор этди.

Эрон янги ҳукумати ташқи сиёсатининг муҳим йўналишлари тўғрисида тўхталар экан, Иброҳим Раисий Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ҳамда томонларнинг мавжуд салоҳиятларидан кенг фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Турли соҳаларда аввал эришилган келишувларнинг амалий ижросининг муҳимлиги таъкидланди.

Иброҳим Раисий, шунингдек, Эрон расмий доиралари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақа давлатлари билан ўзаро ҳурмат, дўстлик ва биродарлик тамойилларига асосланган яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

Мулоқотда Тошкент ва Теҳрон ўртасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларга ижобий баҳо берилди.

Икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар ривожи ҳақида сўз юритар экан, И.Раисий келажакда Ўзбекистон ва Эрон парментлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига умид билдирди.

Эрон Президентининг фикрига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида парламент ролини оширишга хизмат қилмоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашда парламентлараро муносабатларнинг алоҳида ўрни таъкидланди.

Эрон етакчиси Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган асосий вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар ўртасидаги доимий ўзаро делегациялар алмашинувларини давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув очиқ ва самий руҳда кечди.

UzA