Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 23 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2019 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти, Марказий банк бошқаруви раисининг Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши назарда тутилган.
Шу билан бирга, мамлакатимиз олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Қолаверса, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда боғдорчилик-узумчилик ширкатларининг амалдаги фаолияти ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
«Дунё» АА