Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Ҳиндистон элчиси билан икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бориши тўғрисида фикр алмашилди, икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар стратегик ҳамкорликнинг янги даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Маниш Прабхат мамлакатимизда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратадиган демократлаштириш жараёнлари кузатилаётганини таъкидлади.
Мулоқот давомида пандемия билан боғлиқ вазият ва икки мамлакатда кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди. Элчи Ўзбекистон томонидан бу борада ўз вақтида кўрилган ва COVID-19 оқибатларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Юқори палата раҳбари Танзилла Нарбаева, тиббиёт соҳасида икки давлат ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик, коронавирусга қарши курашишда долзарб аҳамият касб этганини қайд этди. Қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши COVID-19 пандемиясининг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирининг олдини олиш имконини берди. Бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, товар айланмаси ҳажми мавжуд салоҳиятга мос бўла олмади. Жумладан, 2019 йилда унинг ҳажми 350 млн. долларни ташкил этган бўлса, бу йили 260 млн. долларни ташкил этди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, Олий Мажлис Сенати ва Ҳиндистон Республикаси парламенти ўртасида 2005 йилдан буён парламентлараро ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида томонлар ўртасида делегациялар ташрифлари амалга оширилди, халқаро ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилди.
Парламентнинг юқори ва қуйи палаталари билан ҳамкорлик қилиш бўйича жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида ташкил этилган гуруҳлар бу йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда, бу эса тажриба алмашиш ва икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади. Пандемия тугаганидан сўнг парламентларнинг юқори палаталари раҳбарларининг ташрифларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Томонлар кўплаб соҳаларда, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, фармацевтика маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш, Ўзбекистонни рақамлаштириш, шунингдек кадрлар алмашиш, хусусан, парламент аъзолари ва иккала палата девони ходимларининг салоҳиятини оширишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М. Прабхат Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан табриклаб, бу мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатида муҳим босқич эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида билдирган ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
/«Дунё» АА/.