Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ХМТ Миграция бўйича глобал шартномасини минтақавий шарҳлашга бағишланган минтақавий халқаро конференцияда иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) минтақасида Халқаро миграция ташкилотининг Миграция бўйича глобал шартномасини минтақавий шарҳлашга бағишланган халқаро видеоконференция бўлиб ўтди.
Видеоанжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева асосий меҳмон сифатида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълумотига кўра, онлайн-анжуманда БМТ тузилмалари вакиллари, турли мамлакатлар, миграция ва меҳнат ҳуқуқлари билан шуғулланувчи қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Халқаро форум давомида ХМТнинг Миграция бўйича глобал шартномасини минақавий нуқтаи назардан амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Танзила Норбоева ўз нутқида Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, ўзаро ҳамкорлик 2019 йилда Ўзбекистон Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши билан янгича тус олганлигини таъкидлади. Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенати Раиси форум иштирокчиларини халқаро миграция соҳасида ҳамкорлик бўйича минтақавий ва глобал ташаббусларни қўллаб-қувватлашга мамлакатимиз қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида хабардор қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда, энг аввало, кишиларни мамлакатни тарк этишга мажбур қилаётган турли омилларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича фаол иш олиб борилаётгани таъкидланди. Хусусан, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш учун давлат ижтимоий дастурлари рўёбга чиқарилмоқда.
Ўз навбатида, форум иштирокчилари Ўзбекистон томонидан бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳоладилар.
Халқаро видеоконференцияда таъкидланганидек, “Хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграция тўғрисидаги глобал шартнома” БМТнинг халқаро миграцияга умумий ёндашув тўғрисидаги биринчи глобал битими бўлди. Миграция бўйича глобал шартнома 156 та давлат, шу жумладан мамлакатимиз томонидан маъқулланди.
Халқаро конференция давомида Миграция бўйича глобал шартнома мақсадларини бажаришнинг асосий жиҳатлари хусусида ҳам фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.