Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Остонада Қозоғистон парламенти палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти йиғилиши иштирок этиш учун Остонага борган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Парламент Мажилиси раиси Ерлан Кошанов билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот чоғида парламентлараро алоқаларнинг мавжуд ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ҳудудлари ўртасида ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Олий Мажлис Сенати раиси минтақавий форматда Ўзбекистон ва Қозоғистон энг фаол мамлакатлар экани, икки томонлама ҳамкорлик суръати парламент ўлчамида, умуман, барча соҳаларда жадал ўсиб бораётганини таъкидлади. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта эътибор қаратиш лозимлиги, Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро форуми якунлари бўйича қабул қилинган сармоявий ва савдо шартномаларини амалга оширишда парламентларнинг имкониятларидан самарали фойдаланган холда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга ошириш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистон ташаббускори бўлган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти минтақавий ҳамкорлик учун ноёб платформа экани, ўзаро ҳамкорликнинг барча жабҳаларини янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятли эканини алоҳида қайд этди.
Биз мамлакатни ривожлантиришнинг барча йўналишларини қамраб олган, давлат сиёсатининг катта ислоҳотчилик салоҳиятини ўзида мужассам этган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши олқишлаймиз. Ўзбекистон турли соҳаларда эришаётган ютуқлар минтақа мамлакатлари учун намуна. Хусусан, биз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда сизнинг тажрибангизни ўрганяпмиз. Бу борада Ўзбекистоннинг кенг қамровли амалий тажрибаси намуна сифатида олиниб ҳозирда Қозоғистон Парламенти ҳузурида ҳам БРМ бўйича комиссия ташкил этилганини мамнуният билан билдирмоқчиман,- деди, Маулен Ашимбаев.
Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Кошанов билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда эса мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналиши, яъни мунтазамлик касб этиб бораётган парламентлараро муносабатларга тўхталиб ўтилди.
Танзилла Нарбаева Олий Мажлис Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши, шунингдек, Қозоғистон парламенти Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳи фаолиятига катта эътибор қаратилаётганини, ўзаро алоқаларнинг ушбу механизмлари доирасидаги чора-тадбирларни янада фаоллаштириш лозимлигини, бунда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон изчил ривожланмоқда, Қозоғистон яқин қардош ва қўшни сифатида мамлакатда амалга оширилаётган барча ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда, - деди Ерлан Кошанов.—Икки давлат ўртасида олий даражада эришилган келишувлар бажарилишини мониторинг қилишда Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши бундан кейин ҳам фаолият самарадолигига эътибор қаратади. Чунки Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги кўлами кенг ва бой, биз унинг изчил ривожланишидан манфаатдормиз.
Парламентлар раҳбарлари билан кечган учрашувлар якунида қўшма ташаббусларни илгари суриш амалиётини давом эттириш, халқаро парламент тузилмалари, шунингдек, қатор бошқа халқаро ташкилотлар доирасида икки давлат бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Учрашув якунида қўшма ташаббусларни илгари суриш амалиётини давом эттириш, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари, шунингдек, қатор бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/.