Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Россия Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси билан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Россия расмий ташрифи доирасида Кремль деворидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Сенат Раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Ўзбекистон томони мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим масалалар ҳақида маълумот берди.
Вячеслав Володин Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон-Россия инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишда Россиянинг кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.
Томонлар бир қатор масалаларни, шу жумладан ватандошларимиз парламентимиз юқори палатаси раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда кўтарган, бу ерда ишлаётган фуқароларимиз ва улар болалари ўз ота-оналари билан бирга яшашлари, таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Терроризм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва рақамли суверенитетни таъминловчи қонунчиликни шакллантириш бўйича модель қонунлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар парламент назоратини амалга ошириш бўйича тажриба алмашишдан, парламент дипломатиясини фаол тарғиб қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
/«Дунё» АА/.